Репост из: Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун
✅ Қадимдан ҳар бир халқ ўз давлати, ҳукмронлик тимсолига эга эканини ўз байроғи ва туғи билан билдирган. Яъни, "байроқли халқ — давлатли халқ" деган қараш шаклланган.
Хусусан, соҳибқирон Амир Темур байроғида акс этган уч ҳалқа тасвири уч иқлим ҳукмдори, адолат ҳимоячиси деган маъноларни билдирган.
Мустақил Ўзбекистон байроғи ҳам давлатимизнинг асосий ғоялари, бу ўлкада яшовчи халқларнинг эзгу орзу-умидларини ўзида мужассам этгани билан қадрли.
Давлатимиз байроғида қадимий ўтмишимиз мужассам, бугунимиз зоҳир, келажагимиз ифодаланган. Ватанни қандай севсак, бу улуғ тимсолни ҳам шундай қадрлаш, ардоқлаш — бурчимиз.
Бугун — ҳар бир юртдошимиз қалбида уриб турган юрак яна бир бор ҳаприқадиган, қувонадиган кун. Халқимиз учун катта байрам! Китоб тумани ҳокимлиги ана шу қутлуғ сана билан барча ватандошларимизни муборакбод этади.
🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy