Россияда йирик артиллерия омбори портлади
Россиянинг Владимир вилояти, Киржач туманида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки тахминларга кўра, Бош ракета ва артиллерия бошқармасининг (ГРАУ) 51-арсеналида (11785-ҳарбий қисм) ўқ-дорилар детонацияси юз берган. Объектда бундан олдин ҳам портлаш юз берган, 2022 йил ёзидаги ҳодисада 4 киши ҳалок бўлган эди.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, объект яқинида гумбурлаган овозлар эшитилган. Ўқ-дориларнинг парчалари 5 км радиусга сочилиб кетган. Расмийлар Киржач шаҳрига йўлни Москва томондан тўсиб қўйди ва Барсово ва Мирний қишлоғидан аҳоли эвакуациясини эълон қилди.
Владимир вилояти губернатори Александр Авдеев портлаш содир бўлганини тасдиқлади, аммо бу ўқ-дори омбори эканига аниқлик киритмади. -дея хабар бермоқда
Омск24 телеграм канали