#ЁШЛАР_БИЛАН_УЧРАШУВ
Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси матбуот котиби , Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Отабек Исмоилов иштирокида Хива туманидаги 9-сон умумтаълим мактабида адабий -маърифий тадбир ташкил этилди.
Савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида О.Исмоилов ёш авлод вакилларини пухта илм олишга, китобхонликка ва бой тарихимизни ўрганишга, қадриятларимизни авайлашга ундовчи фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.
Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, жумладан Хива шаҳрида , Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасида амалга оширилаётган хайрли ишлар, маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.