Кеча Фейсбукда кимдирнинг "#дизайн_гуруҳи"нинг томошасини кўриб, "Шуларнинг ҳам ота-онаси бормикан?!" деб берган саволига кўзим тушди.
Ҳақиқатдан ҳам бугун "Браво", "Миллион", "Дизайн" каби масхарабозлар бир четда турсин, эндигина бу соҳага кириб келаётган ҚВЗ чилар ҳам ёки белдан паст мавзуларни ёки инстаграм/тик-токдаги вирус видеоларга тақлид, ёки баклашка чекиш ёки бўлмаса Олим аканинг сочидан наридаги мавзуга ўтмайдиган бўлиб қолишган.
Буни "халқ шуни истаяпти", деб оқлашни ҳам билишади. Бироқ, вазиятга тескари қараса кўп нарса ойдинлашади:
Халқ белдан тепа, кучли IQ ва зукколик талаб этадиган, аудиториянинг савиясини кўтарадиган ёки яхшиликка ундайдиган ҳазилларни истаган тақдирда, ўша аудиторияга мослашармиди? Ўшалар учун ижод қилармиди?!
Энди савол, ўшандай аудитория топилмаса, халқ фақат расво нарсани истаса, яъни яхшиликка хизмат қилиш имкони бўлмаса, ёмонликка хизмат қилинаверадими?
Яхшиликка эмас, ёмонликка хизмат қилаверадими?!