НЕДИР...
Бир нима узилди, жонни қахшатиб,
Оёғим остида, лойга қоришди.
Меҳр, ғазаб билан, ўрин талашиб,
Узилди, узилди, афсус узилди !
Бўшлиққа айланди, бағрим дунёси,
Гўёки, ҳеч вақо қолмади унда.
Фақат, уввос солди, хунук фарёди,
Қолмади, қолмади, афсус қолмади !
Санчилди, кўксимга, недир санчилди,
Бечора юрагим, отилиб чиқди.
Аммо, ўлолмади, етмади кучи,
Санчилди, санчилди, афсус санчилди !
Қалбим эшиклари, ёпилди бирдан,
Ўчирди, рангбаранг чироқларини.
Қадамлар узилди, юрган йўлидан,
Ёпилди, ёпилди, афсус ёпилди !
Қоронғу бўшлиқда, недир пичирлаб,
Ўчирмоқ пайига тушди изларни.
Дод, демай чидади, тишлар ғичирлаб,
Ўчирди, ўчирди, афсус ўчирди !!!
Гул Баҳор.
Москва.28.03.2021.