Келинг, ушбу улуғ ҳадиси шарифдан чиқадиган фойдаларни бирма-бир ўрганайлик:
1. Қиёмат куни одамларнинг энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намоздир.
2. Агар банда намозни бу дунёда ўз вақтида адо этган бўлса, у банда ютуққа эришади, нажот топади. Дўзах азобидан қутулиб, жаннатга киради.
3. Агар банда бу дунёда намозни ўқимаган ёки чала адо этган бўлса, шўри қурийди. У ўшал кунда ноумид бўлади, хусронга учраб, дўзахнинг энг қаъридан жой олади.
4. Аллоҳ таоло Ўзи билиб туриб, фаришталарга:
«Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди.
Бу билан намозни тугал ўқиганларга иззат-ҳурмат кўрсатиш, қиёмат куни фаришталар ва бутун халойиқ олдида уларни шарафлаш бўлади. Шу билан бирга, намоз ўқимаганлар ва намозни тўлиқ ўқимаганларни шарманда қилиш юзага чиқади. Улар ўша кунда ҳамманинг олдида шармисору, хору зор бўладилар.
5. Фаришталар банданинг намозига назар соладилар. Агар намози тугал бўлса, «тугал» деб ёзиб қўядилар ва банданинг иши хурсандчиликка айланади.
6. Фаришталар назар солганида, агар намозидан бирор нарса кам бўлса, баъзиси ўқилмаган ёки камчилик билан ўқилган бўлса, унинг нафл намозидан олиниб, ўша камчилик тўлатилади.
7. Бунда нафл намознинг аҳамияти намоён бўлмоқда. Шунинг учун нафл намозни кўпроқ ўқиш керак.
8. Нафл намози йўқларнинг аҳволи чатоқ бўлиши.
9. Закотни тўлиқ ва ўз вақтида беришга тар¬ғиб.
10. Закотнинг ками бўлса, қиёмат куни нафл садақалардан ўрни тўлдирилиши.
11. Ҳамма фарз амаллардан камчилик бўлса, ўша амалларнинг нафлидан ўрни тўлдирилиши.
12. Нафл ибодатларга тарғиб.
Намозида камчилик бўлганларнинг ҳоли шу бўлса, умуман намози йўқларнинг ҳоли нима бўлишини ақли бор одам ўзи билиб олаверади.
Иш шундай бўлганидан кейин бир ракъат фарз намозни ҳам қолдирмай, ўз вақтида яхшилаб ўқишимиз лозим. Бошқа вақтларда иложи борича кўпроқ нафл намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак. Токи, қиёмат куни шарманда бўлмайлик. Ҳисоб-китобимиз аввалидан яхши бошлани¬шига муяссар бўлайлик. Намозимиз тугал чиқиб, ютуққа эришиб, нажот топиб, жаннатга мушарраф бўлайлик.
(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.
Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Биздан узоқлашманг👇👇👇
Кенг дунёқараш