Репост из: Олтин воҳа
ДХХ собиқ биносини сотиб олган братлар "Ўзбеккўмир"нинг ҳам хўжайинлари
Ўқиган бўлсангиз керак, “Metropol Group” собиқ ДХХ жойини сотиб олди. Суммасини айтишга тил бормайди, миллиардлар; ҳалол-пок, ойликка яшайдиган ўртача даромадли одам минг йил ишласа ҳам тополмайдиган пуллар...
Майли, асосий гап бу эмас. 20 миллион долларга Тошкентнинг киндигидаги муҳташам бино ва майдонларини сотиб олган компания эгаси Абдулазиз Комиловнинг ўғли, Шароф Рашидовнинг невараси.
Давом этамиз. Камилов Данияр Абдулазизовичга шунингдек, Россиядаги «СЕЛЕНА» ва «КОМПЛЕКСНЫЕ ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЕ СИСТЕМЫ» корхонаси ҳам тегишли. Бу корхоналарда бош директор – Николай Геннадьевич Емельянов.
Кончилар, "Ўзбеккўмир" ишчилари, бу одамни танидингизми? Танишми? 2018 йил декабрь ойида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ: “ПрогрессГорТех” МЧЖнинг (Россия Федерацияси) Ўзбекистонда ташкил этиладиган шўъба хўжалик жамияти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилган.
“ПрогрессГорТех” раҳбари эса яна айланиб ўргилиб Емельянов Николай Геннадьевич. Олигархлар даврига хуш келибсан, @oltin_voha ☺️