#ТезкорУРГУТЛИК "ГИЁҲФУРУШ"ЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ💬 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида ўзи ва ўзгаларнинг тақдирини тубсиз жарлик сари етаклаётган оғуфурушларнинг қинғир ишларига чек қўйилмоқда.
🔴 Кўр кўрни қоронғуда топади, деганларидек ургутлик "учар"лар
И.М. ва
С.Т. лар ҳам оғунинг ортидан "ҳалол" ризқини териб юрганлардан экан. ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Ургут туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган И.М. ва 1994 йилда туғилган С.Т. нинг гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, мазкур шахслар Ургут шаҳрида
957,82 грам миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини
7 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда тезкор гуруҳ томонидан қўлга олинди.
🔴 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ургут туманида истиқомат қилувчи 1967 йилда туғилган
А.М. ҳамда 1987 йилда туғилган
С.М.лар ҳам гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи жиноий шерикларига етказиб бериш билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.М.нинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина “Ургут-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётганда тезкор гуруҳ томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганда А.М.нинг ён чўнтагида
59,85 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди.
💬 Бундан ташқари, уларнинг Ургут туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда
489,73 гр. “опий” ва 40,72 гр. “героин” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
❗️ Ҳар иккала ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилиб, жами
1.5 кг. дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинди. Ҳозирда И.М., С.Т., С.М. ҳамда А.М. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.