" KATTA QANGLI " Jome' Masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ё РОББИ БУ ДУНЁДА ЧИРОЙЛИ Х,УЛК, БЕР
ИККИ ДУНЁДА САОДАТЛИ КИЛ
ВА БАРЧАМИЗГА ГУЗАЛ ХОТИМА БЕР !

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


8️⃣ўринда сув ичиш зарарлидир🚰

1️⃣) 🛀🏻Ҳаммомдан кейин сув ичманг (акс ҳолда органлар қарийди).

2️⃣) 🌶️🍲Аччиқ овқатдан кейин сув ичманг (акс ҳолда рефлюкс, гастрит ва ичакда ноқулайлик туғдиради).

3️⃣) 😴Ухлаш олдидан ичманг (акс ҳолда мияга таъсир қилади).

4️⃣) 🍒🍎🍇🍍Мева истеъмол қилгандан кейин ичманг (акс ҳолда кислота пайдо бўлади).

5️⃣) 🏃🏻‍♂️Югуриб чарчагандан кейин ичманг (акс ҳолда жигар ва талоқ катталашади).

6️⃣) 🍰Ширинликдан кейин ичманг (акс ҳолда шакар миқдори ортади).

7️⃣) ❌Қайт қилгандан кейин ичманг ( акс ҳолда вабо келтириб чиқаради).

8️⃣) 🍝🥘🍛🍱
овқатланаётиб ичиш мумкин эмас (акс ҳолда овқат ҳазм қилиш фаолияти бузилади).



​​ТОШ БОСАДИГАН ТАСБЕҲ

Жувайрийя онамиз тасбеҳ айтишни яхши кўрарди. Бир куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нонушта пайти тасбеҳ айтаётган ҳолида кoрдилар. Куннинг ярмида келиб қарасалар, у ҳали ҳам зикр билан машғул бўлиб ўтирган экан. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «“Ҳали ҳам ўтирибсанми?” – деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳо: “Ҳа”, – деб жавоб берди. Набиййи муҳтарам алайҳиссалом унга таълим бериб бундай дедилар: “Сенга ўзинг айтган барча тасбеҳларинг билан ўлчанса ҳам оғир келадиган калималарни ўргатайми? Уч марта “Махлуқотлар ададича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аршнинг вазнича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳни рози қиладиган Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳнинг калималари сиёҳича Субҳаналлоҳ”, – деб айтгин».
Имом Муслим ривояти.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


​​​​🌸 ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган.

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


​​Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;

"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.


УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


​​Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!

Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга..

Эй Роббим!
Эҳсонинг ҳурмати, мунаввар нуринг ҳаққи, неъматлар ила гўзалликларга тўла бўлган бу дунёда айб-нуқсонларимга боқма!
Маъносиз сўзлар сўзладим, телба-тескари гаплар гапирдим.
Мен ёлғизгина Сени севаман.
Ёлғизгина Сенга ибодат қиламан.
Кўнглим Сенсиз паришондир!

Ҳазрати Мавлоно Румий

Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирорта инсон ҳақида бир калима ёмон сўз сўзлама. Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўл!

✍️


Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

✍️Ҳазрати Мавлоно Румий


Мумкин бўлмаган ишга тиришиш адашишдир.

Изоҳ. Агар инсон адашишини олдиндан билса, ҳеч қачон адашмас эди. Хом сут эмган банда «натижа чиқиб қолар» деган ўй билан ишга киришади, анча ҳаракатлардан кейин бошлаган ишининг имконсиз эканинга амин бўлади. Бу қўрқўроналикнинг илдизи исломий тамйиз йўқлигига бориб тақалади. Исломий тамйиз – мумкин бўлган иш билан имконсиз иш ўртасини ажратиб кўрсатувчи нур бўлиб, бу нурнинг манбаи Қуръон ва ҳадисдир. Қалби бу манбалардан озиқланиб, табиати ҳидоят билан нурланган инсонларнинг фаҳми фавқулодда ўткирлашади. Бундай ўткир фаҳм олдида мумкин билан номумкин иш худди кафтда тургандай намоён бўлади. Чунки у Оллоҳ ва Расулининг кўрсатмасини билади, ишларини шунга мувофиқ амалга оширади. Иш хоҳ кутилган, хоҳ кутилмаган ҳолда хотималанса ҳам у тақдирнинг насибасидан миннатдор, мана шунинг ўзи улкан натижа эканини у бутун вужуди билан ҳис қилади. Шунинг учун бу фаҳм эгасининг мудом ҳар бир ишда муваффақиятга эришаётганини кўрасиз. Акси бўлса, инсоннинг бутун ҳаёти адашишдан иборат бўлади. Чунки унда тамйиз йўқ, нуқул мумкин ишлар қолиб, иложи йўқ ишларга бош уради, оқибатда муваффақиятсизликлар ичра адашиб, боши берк кўчага кириб колади.

“Унвонул баён”дан.


​​ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛ-МУТОЙИБАЛАРИ

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларга қараганда кўп ҳазил-мутойиба қиладиган ва хушчақчақ зот эдилар” (Имом Табарий ривояти).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаганда доимо табассум билан гапирардилар” (Муснади Аҳмад).
Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаҳқаҳа отиб кулмаганлар. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқариб қаттиқ кулмаганлар, балки у зотнинг кулгулари табассум эди” (Имом Молик ва Имом Табароний ривояти).
Мурра розияллоҳу анҳунинг отаси айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ кулги келса, муборак кўллари билан оғизларини беркитиб олардилар” (Канзул уммол).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Табассум ажойиб дори:
— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.


СУВ ИЧИШДАГИ ҲИКМАТ
💧
Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинади ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).




#Биласизми_?

     Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади.

     1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос.

     2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди.

     3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас.

     4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак.

        Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас.
        Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшилик тўғрисида гапиради, бўлмаса жим туради.
        Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-тумандир. Уларни қалбни маст қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир.
        Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

        Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
        «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсани ва икки жағи орасидаги нарсани муҳофаза қилиб берса, мен унга жаннатни муҳофаза қилиб бераман», дедилар».
     Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

   «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
  
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


​​ОТАСИНИНГ ҚОТИЛИНИ КЕЧИРГАН ЎҒИЛЛАР

Уч йигит Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир кишини етаклаб келди.
– Бу киши отамизни ўлдирди, – дейишди.
У киши ҳақиқатан ҳам ўлдирганини тан олди. Лекин олий жазо қўллашлари учун уч кунга муҳлат сўради. Бунинг сабаби у уйига бойликни беркитиб қўйган, лекин уни ўзидан бошқа ҳеч ким билмас эди. Ўша бойлик кўмилган жойни ўғилларига кўрсатиб қўйиш учун уйига бориб келишликка уч кун вақт кетар эди. Ўрнига улуғ саҳобий – Абу Зар Ғифорийни гаровга қўйиб кетди.
Орадан уч кун ўтди. Қоидага кўра у келмаса, ўрнига Абу Зар розияллоҳу анҳу қатл қилиниши керак эди. Уни анча вақт кутишди. Ниҳоят, уч кун адо бўлишига оз қолганида кийимлари чанг-ғубор ҳолатда ҳаллослаб етиб келди. Умар розияллоҳу анҳу сўради:
– Қочиб кетишингга имкон бўла туриб нега қайтиб келдинг?
– Ваъда вафо қилгувчилар қолмабди, деган гап бўлмасин деб қайтиб келдим, – деди у.
Сўнг Абу Зарга юзланди:
– Сен нега ўзинг танимаган инсонга кафолат бердинг?
– Мен мурувват аҳли қолмабди, деган гап бўлмасин дедим, – жавоб берди Абу Зар розияллоҳу анҳу.
Шунда даъвогарлар айтишди:
– Ундай бўлса, биз ҳам афв қилдик, токи одамлар орасида қасос олишга имкони бўла туриб афв қилгувчилар қолмабди, деган гап бўлмасин.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


#Солиҳлар_гулшани

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар. У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши: Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди: Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.

Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!

Биз мусулмонларнинг ишимиз ажиб.
Битта Илоҳга ибодат қиламиз. Битта Каъба атрофида тавофда бўламиз. Намозимизда бир қиблага йўналамиз. Масжидда бир сафга сафланамиз. Ҳаммамиз бир нафасда баробар "омийн" деймиз.

Шуларга қарамай ҳаммамизнинг ўзимизга хос исломимиз бор. Бу исломимиз бошқамизникидан фарқланади. Ҳар биримиз исломни ўз услубимизда тушунамиз. Ҳаётда унга ўзимизга тегишли йўсинда муомала қиламиз.

Мустафо Маҳмуд, "Жаннат ва дўзах узра баланд арқон" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат: шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади.

Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан бой берманг ...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Инсоннинг камоли тилнинг камолидир.

Изоҳ. Тил – Оллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёхуд итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир. Шу билан бирга ҳар қандай борлик ёки йўқлик, маълум ёки номаълум нарсанинг барчаси тил воситасида изоҳланади ва ҳар қандай ҳолатда ўша нарсага тил ўзининг исботи ёки инкори билан рўбарў келади. Инсонни гўзал қилувчи фаросат сифати ҳам аксар ҳолда тил орқали намоён бўлади. Кўринишда гўзал туюлган киши бефаросатларча айтган битта сўзи билан хунуклашади. Демак инсоннинг мукаммаллиги ташқи чирой билан эмас, тилининг камолга етгани билан белгиланади. Ҳатто аждодларимиз тилга эътиборсизлик эътиқодга салбий таъсир этишини таъкидлаганлар.

Ҳасан Басрий дейди: «Тилини тиймаган кишининг дини мустаҳкам эмас».

Авзоъий айтади: «Оллоҳ раҳматига олсин, Умар ибн Абдулазиз бизга мактуб жўнатди. Унда шундай ёзувлар бор эди: «Кимки ўлимни кўп эсласа, дунёнинг озига рози бўлади. Сўзи билан амали мувофиқ киши оз гапиради...» Яна шундай дейилади: «Жим юрган киши ўзида иккита фазилатни жамлайди: динда саломатлик ва дўстни тушиниш».

Муҳаммад ибн Восиъ Молик ибн Динорга деди: «Эй Абу Яҳё! Инсон зотига тилини сақлаш (яъни, тилни тийиш) динору дирҳамларни сақлашдан мушкилроқдир».

Юнус ибн Убайд дейди: «Тилини ўйлаб ишлатадиган (яъни, аввал чуқур ўйлаб, кейин, зарурат туғилса, сўйлайдиган) бирорта одамни кўрмадим. Ҳолбуки, бошқа амалда бу мувофиқликни кўп кузатдим».

“Унвонул баён”дан.


Омонатдор ва ваъдасида турадиган бандаларга жаннат кафолати берилган, уларга жаннат ваъда қилинган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга уч нарсада кафил бўлса, мен унинг учун жаннатга кафилман: гапирганда рост гапиринглар, ваъда берганда вафо қилинглар, омонат берилганда хиёнат қилманглар», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).


​​ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн"
деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.


Показано 20 последних публикаций.