Qashqadaryopress.uz

@kashpress Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
28.10.2019 12:49
12 May 2020, 13:23 (528 дней назад)
Таҳлил қиладиган бўлсак, келиб тушган онлайн мурожаатларнинг асосий қисмини иш ҳақи ҳамда карантин қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. Жумладан, меҳнат таътили, иш ҳақи билан боғлиқ масалалар юзасидан 40 га яқин, автомобилда ҳаракатланишга рухсат этувчи махсус рухсатнома олиш тартиби ҳамда карантин қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан 50 га яқин мурожаатлар қабул қилинган.
Хусусан, Қарши шаҳар, “Қарлуқ-боғот” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Отабекова Бюрога онлайн тарзда мурожаат қилиб, уй карантинида бўлган ходимга иш ҳақи сақланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраган. Мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторийда даволанганда ва протез қилинганда тўланиши, шунингдек “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 17-бандига мувофиқ, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса нафақа берилиши белгиланганлиги, шунга кўра агар ходим расман санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ишдан четлаштирилган ҳолда карантинга олинган бўлса, шу жумладан уй шароитидаги карантинда сақланган бўлса, уйдаги карантинга олинган ходим томонидан тақдим этилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида унга бу давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилиши тушунтирилди ва муаллиф берилган жавобдан қониқиш ҳосил қилганлигини билдирган.
Шу каби, Бюро томонидан карантин шароитига қарамасдан фуқароларимиздан келиб тушаётган шу каби онлайн мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, муаллифга қонун талаблари доирасида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Ф.Б.Тошпўлатов
“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Қарши шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси