Комил Алламжонов бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ёзди:
"Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин☝️", дейди
Комил Алламжонов.