Kanalani_Aralashi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🎬YouTubedagi INTERVYUTV kanalining telegramdagi sahifasiga obuna bo'ling.Shu qatorida dunyo yengiliklarini bilib olinglar.Qiziqarli malumotlar

👨‍💻Admin: @Ibrohim4I4o
👨‍💼Reklama uchun ~ @Ibrohim4I4o

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ibrahimovich: Agar virus Zlatanga kelmasa, Zlatan virusga boradi.

Ibra o'z uslubida🤦‍♂🤦‍♂

🖥FUTBOLTV rasmiy sahifalari✅👇

Telegram| Insta| YouTube| Facebook


🌟Sardor Rahimxon🌟
🔊Друг
✔️website: https://uzhits.net/
🎵 @uzhits
🔎 #SardorRahimxon #premyera #2016






Қозоғистон махсус хизматлари Олмаотада теракт амалга оширмоқчи бўлган 2 кишини қўлга олди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари терактнинг олдини олди ва аҳоли гавжум жойларда портлашларни амалга оширмоқчи бўлган икки кишини ушлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди. Манба Дарйо сайти. Маълум қилинишича, 14 февраль, жума куни, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаотада ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида диний оқимнинг икки тарафдорини қўлга олган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида қўлга олинганларнинг яшаш жойидан совуқ қурол, портловчи мослама, уни тайёрлаш учун зарур қисмлар, портлатилиши режалаштирилган объектларнинг фотосуратлари ҳамда видеотасвирлари бўлган смартфонлар мусодара қилинган.

Қўлга олинганларга нисбатан терроризмни тарғиб қилиш ва террорчилик актига тайёргарлик ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Хитой Туркманистондан 200 минг долларга 1 миллионта тиббий ниқоб сотиб олди. Хитой Туркманистондан умумий қиймати 200 минг доллар бўлган бир миллионта тиббий ниқоб сотиб олди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди. Манба Дарйо сайти. Қайд этилишича, уч қаватли бир марталик ҳимоя ниқоблари Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган.

Хабарда айтилишича, Хитойда коронавирус сабабли тиббий ниқоблар тақчиллиги сезилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳодиса деб атаган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Британия ҳукумати об-ҳавони аниқ айтиб берадиган суперкомпьютер яратиш учун 1,6 млрд доллар ажратди. Буюк Британия ҳукумати об-ҳаво башорати аниқлигини оширадиган суперкомпьютерни яратиш учун 1,2 миллиард фунт стерлинг (1,6 миллиард доллар) ажратди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда. Манба Дарйо сайти. Компьютернинг ўзи 850 миллион фунт туради, қолган маблағ метеорологик хизматнинг тегишли тадқиқотлари учун сарфланади.

Британия расмийлари суперкомпьютер ёрдамида довулларни башорат қилиш, табиий офатлар авж олганда вазиятга тезкорлик билан ёндашиш ва тошқинлар пайтида хавфсиз манзилларни топишга умид қилмоқда. Шунингдек, қурилма иқлим ўзгаришларини ҳам кузатиб бориши мумкин.

Янги суперкомпьютер 2022 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Buyuk Britaniya Gerford 400 dan ortiq uylarni suv bosdi. Manba Sky News.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Туркия Башар Асадни ўт очмаслик шартини тахминан 20 минг марта бузганликда айблади. Ўнглар яъни, «Туркия адолат ва ривожланиш» партияси матбуот котиби Ўмер Челик Сурия президенти Башар Асад армиясини ўт очмаслик ҳақидаги келишувни тахминан 20 минг марта бузганликда айблади. Бу ҳақда Anadolu агентлигининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган. Манба Дарйо сайти. «Асад бошқаруви вакиллари Идлибдаги тинчлик келишувини тахминан 20 минг марта бузган», — дейилади ижтимоий тармоқда эълон қилинган постда.

Сурия президенти мамлакатнинг ташқи босимларга қарамай Алеппо ва Идлиб вилоятларини озод қилиш учун курашда давом этишини билдирган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


«Бир кун ичида Ҳабиб билан ҳам, Конор билан ҳам жанг қилишга тайёрман» — Флойд Мейвезер. Бокс бўйича бешта вазнда собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Конор Макгрегор билан бир кунда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея ёзмоқда Daily Mail. Манба Дарйо сайти. «Мен Ҳабиб билан кундузи, Конор билан эса кечаси жанг қилишга тайёрман. 250 миллион доллар тўлаб қўйинг ва иккала жангни бемалол томоша қилинг», — дея баёнот берди Флойд Мейвезер.

Мейвезер MMA усталари билан қайси спорт қоидалари бўйича жанг қилишига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 19 январь куни Конор Макгрегор Дональд Серронени мағлуб этгач Флойд Мейвезер Instagram саҳифаси орқали 2020 йилда Ҳабиб ва Конор билан жанг қилишини эълон қилганди.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Германия суди Tesla’ни йирик завод қуриладиган жойда дарахтларни кесишни вақтинча тўхтатишга мажбур қилди. Германия суди Tesla компаниясини Европадаги биринчи улкан завод — «Гигафабрика» қуриладиган жойда дарахтларни кесишни тўхтатишга мажбур қилди. Завод қурилиши Берлиндан 30 километр узоқликда режалаштирилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди. Manba Daryo sayti. Маълум қилинишича, судга «Бранденбург яшил лигаси» мурожаат қилган. Лиганинг фикрича, завод маҳаллий ёввойи табиат ва сув ҳавзаларига хавф солмоқда.

Суднинг қайд этишича, 92 гектарли ҳудудни тозалаш учун уч кун кетади, экологларнинг мурожаатини кўриб чиқиш учун ишларни тўхтатиш керак. Суд иши бўйича эшитувлар мазкур ҳафтада бўлиб ўтади.

Tesla’нинг заводи учун у қуриладиган Грюнхайд коммунасида 300 гектар ер ажратилган. Қайд этилишича, Tesla завод қурилиши учун ҳали расмий рухсатни олмаган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Serbiyalik harbiy uchuvchilar RF Mudofaa vaziri Shoygu samolyotini Belgrad ustidan osmonda kuzatib borishmoqda.
Video: "Zvezda" telekanali

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Россияда юз берган авария оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Россиянинг Челябинск–Троицк трассасида Челябинск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига асосланиб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Манба Дарйо сайти. Қайд этилишича, авария 16 февраль куни соат 5:30 лар атрофида содир бўлган. «ВАЗ» ҳайдовчиси қор ёғаётгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ҳамда KIA Rio билан тўқнашган.

Авария оқибатида ВАЗнинг 2001 йилда туғилган ҳамда KIA Rio’нинг 1983 йилда туғилган йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Олти киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Дональд Трамп бошқа террористик таҳдидларга қарамай бен Ладеннинг ўғлини ўлдиришни буюргани ойдинлашди. АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат махсус хизматларидан бошқа мавжуд террористик таҳдидларга қарамасдан «Ал-Қоида» асосчисининг ўғли Ҳамза бен Ладенни йўқ қилишни талаб қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. Manba Daryo sayti. Қайд этилишича, Трамп президентлигининг дастлабки икки йили мобайнида марказий разведка бошқармаси унга хавфли террорчилар рўйхатини тақдим этган, бироқ президент айнан Ҳамза Бен Ладенни ўлдиришни талаб қилган. Навбатдаги йўқ қилинадиган террорчини танлашда Трамп «террорчиларни исмидан таниши»дан келиб чиққан.

АҚШ махсус хизматлари йўқ қилишни режалаштираётганлар рўйхатида ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий биринчи ўринда турган. Трамп унинг йўқ қилингани ҳақида ўтган йилнинг октябрида маълум қилган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Гонконгда қуролланган шахслар 600 рулон ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетди. Хитойнинг Гонконг шаҳрида коронавирус туфайли бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг етишмаслигидан ваҳимага тушган қуролланган босқинчилар 600 рулон ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда South China Morning Post газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда. Дарйо хабар берди. Қайд этилишича, коронавирус туфайли асосий маҳсулотлар етишмай қолишидан хавотирга тушган гонконгликлар гўшт, гуруч, лағмон, ҳожатхона қоғози, совун ва шу каби бошқа маҳсулотларни улгуржи сотиб ола бошлашган.

Газетанинг ёзишича, душанба куни соат 6:00 ларда ниқобланган уч киши Гонконгдаги дўконлардан бирининг олдида маҳсулот етказиб берувчидан тахминан 50 қадоқ ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетган. Полициянинг сўзларига кўра, жиноятчилардан бирининг қўлида пичоқ бўлган. Воқеа сабабли кўрилган моддий зарар миқдори қарийб 130 долларни ташкил этган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нефт таъминоти хакида.
Лукашенко танкидларга жавоб берди. Manba: Пул первого канали.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Япония автоконцернлари Хитойдаги заводлари ишини тиклади. Манба Дарйо сайти. Япония автоконцернлари 17 февралдан Хитойдаги коронавирус тарқалгани сабабли тўхтатилган заводлари ишини тиклади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. Kyodo агентлигига кўра, Toyota Motor компанияси Чанчунь ва Гуанчжоу шаҳарларидаги корхоналарини қайта ишга туширди.

Компания Хитойдаги заводларини маҳаллий Янги йил байрамларидан сўнг, февраль бошида ишга туширмоқчи бўлганди. Бироқ Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бу муддат аввал 10 февраль, сўнг эса 17 февралга сурилди.

Япониянинг бошқа концерни — Mazda ҳам бугундан Нанкиндаги заводи фаолиятини тиклади

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bo'ron paytida samolyot Londonga qo'nmoqda.

O'tgan dam olish kunlari Buyuk Britaniyada kuchli bo'ron yuz berdi. Yomg'ir va kuchli shamol tufayli daryolar sohillar toshib, uylarni suv bosdi. SDTV

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Коронавирус билан касалланганлар сони 70 минг кишидан ошиб кетди. Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига кўра, Хитойда 17 февралда Covid-19 коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг 2048 та янги ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza. Касалланганларнинг умумий сони 70 548 кишини ташкил қилмоқда. Сўнгги кун давомида ушбу касалликдан 105 киши, эпидемия бошлангандан бери эса 1770 киши вафот этди. 10 844 нафар бемор даволаниб, тузалди.

Аввалроқ Хубэй провинциясида коронавирус сабаб ўлаётганлар сони камая бошлагани маълум қилинган эди. Шунингдек, Хитойда коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келгани, коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлиги хабар берилган.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bo'ron Buyuk Britaniyada vayronagarchiliklarni keltirib chiqarmoqda. Bu haqda Sky News xabar berdi.

Telegram
🌎Dunyo Yangiliklari👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENoLEW6HvXnoxAjiA

Показано 20 последних публикаций.

4

подписчиков
Статистика канала