Камола Шавкатовна


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


ЭГИЛГАН БОШЛАРНИ ҚИЛИЧЛАР КЕССИН!
Шавкат Раҳмон

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Югур-югур, чоп-чоп билан йилни ҳам якунига етказиб қўйдик.

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган “YULDUZ TECH AWARDS” маросими ўтказилди. Унда IT соҳасидаги хотин-қизлар эътироф этилди ва уларнинг ютуқлари қадрланди.

Xозирги кунда хотин-қизлар технологиялардан самарали фойдаланиб, жамият тараққиёти ва ўз касбий ўсишларига катта ҳисса қўшмоқдалар. Улар янги билимлар олиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва муваффақиятга эришишда илҳом манбаи бўлиб қолмоқда.

“YULDUZ TECH AWARDS” – аёллар меҳнати, ижодкорлиги ва интилишларини қадрлаш рамзи. Биз бу анъанани давом эттириб, келгуси йилларда янада кўпроқ юлдузларни кашф қилишни мақсад қилганмиз.


Бугун мукофотланганларни самимий табриклайман ва янги марралар тилайман!

IT таълим уюшмаси билан ҳамкорликда барча етакчи компанияларни IT соҳасида хотин-қизларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ташаббусларига қўшилишга чақирамиз. Бу ташаббус аёлларнинг технологик имкониятларини ошириш билан бирга, мамлакатимизнинг рақамли тараққиётини янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Репост из: Digital.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💻#IT_sohasidagi_imkoniyatlar: IT sertifikatlar xarajatlarini 100 foiz qoplab oling!

Bugungi qahramonimiz Yulduz Askarova – ikki farzandning onasi bo‘lishiga qaramay, IT sohasida dadil qadam tashlab, ma’lumotlar tahlilchisi sifatida muvaffaqiyatli faoliyat yuritmoqda.

🎓 Qahramonimiz Qwasar Silicon Valley platformasida Data Science & Engineering yo‘nalishida ta’lim olib, xalqaro sertifikatga ega bo‘ldi va sarflagan harajatlarini qaytarib oldi. Kurs davomida o‘rgangan ko‘nikmalari unga hozirgi ishida muvaffaqiyatli faoliyat yuritish imkonini bermoqda.

💬 “Masofadan ishlash, yuqori daromad va doimiy rivojlanish – IT sohasining asosiy afzalliklari. Yangi boshlovchilar uchun eng muhim narsa – kuchli xohish, sabr va yangiliklardan qo‘rqmaslik!” – deydi Yulduz.


🚀 Siz ham xalqaro IT-sertifikat olib, Prezidentimiz qaroriga ko'ra, davlat tomonidan xarajatlaringizni 100% gacha qoplab olish imkoniyatidan foydalaning. Batafsil: it-istedod.uz

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


Репост из: Rustam Karimjonov
🎮 O’zbekistonda o’yin yaratish sohasi qanchalik rivojlangan, yoshlarimiz faqatgina o’yin o’ynashni yaxshi eplashadimi yoki o’yin yaratishni ham qoyillatishadimi?

🌍Dunyoda o’yin yaratish sanoatida yiliga $100 mlrd. dollarlab pul aylanadi, O’zbekistonda qancha?

🇺🇿 Bizda afsuski o’yin yaratish sohasi hali yaxshi rivojlanmagan, ammo kelajagi va imkoniyatlari juda katta.


O’yin yaratish sohasiga qiziqadigan yoshlarimiz bilan yangi loyiha boshlaymiz, bunda iqtidorli yoshlarimiz tomonidan yaratilgan o’yinlar bilan tanishtirib boramiz hamda shu sohaga qiziqqan iqtidorli yoshlarimizni bepul o’qitamiz!

👉 O'yin studiya dasturchilarimiz tomonidan yaratilgan eng zo'r o'yinlar bilan tanishing va baho bering 🤩

🧩 Print Room - Bu o'yin sizning ijodingizni sinovdan o'tkazadi! Har bir bosqichda yangi dizayn va g'oyalar bilan tanishing. 🎨✨

🍒 Match Market - Agar siz jumboqlarni yechishni yaxshi ko'rsangiz, bu o'yin aynan siz uchun! Uning ajoyib grafikalari va sirli sarguzashtlari bilan sizni o'ziga tortadi. Bu yerda sizning mantiqiy fikrlashingiz va biznes boshqarish ko'nikmalaringiz sinovdan o'tadi! Bozorni boshqarish va yutuqqa erishish yo'lida barcha strategiyalarni sinab ko'ring. 📈

🏝 Mafia Islands - Sizni sirli orollarga olib boradigan va u yerda aql bovar qilmas kashfiyotlar qilishingiz mumkin bo'lgan bu o'yin sizning reaksiya tezligingiz va qaror qabul qilish qobiliyatingizni o'stiradi! Mafia orollarida omon qolish va raqiblarni yengish uchun tezkor bo'ling.🏝

🐮Farm Split - Diqqat va reaksiya tezligingizni o'stiradi! Fermada hosilni yig'ish va yovuz hayvonlardan himoya qilish uchun hushyor bo'ling.

🎮 Glass Jam - Bu o'yin sizning mantiqiy fikrlashingizni sinovdan o'tkazadi! Shisha bo'laklarini to'g'ri joylashtiring va qiyin jumboqlarni yeching. 🧠

🚀Survivor Odyssey Cosmic Ranger- Koinotni zabt eting va yangi sayyoralarni kashf qilishda o'z mahoratingizni namoyish eting.🗺 Har bir missiyada omon qolish uchun kuchli strategiyalarni qo'llang.🌍🌠

Bu o'yinlarning barchasi Play Marketda mavjud! O'zingizga yoqqan o'yinni yuklab oling va bizning o'yinlarimizdan zavqlaning. 🤩 O'zingizga yoqqan o'yinlarni sharhlarda yozib qoldiring.

📝Gamedev yo’nalishida o'yin yaratmoqchi bo'lgan tajribali mutaxassislar ushbu formada ro’yxatdan o’ting!💥


🌟 Women in Tech Global Awards CCA Awards – хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очади

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Women in Tech Global Awards доирасида минтақавий CCA Awards тақдирлаш маросимида иштирок этдим. Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Аюми Мур Аоки бошчилигидаги ушбу тадбир юқори савияда ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан АйТи соҳаси етакчилари, стартап асосчилари ва инноваторларни бир жойга тўплади. Бу мукофот технологиялар ва STEAM соҳаларида катта ҳисса қўшган хотин-қизларни эътироф этади.

Бу йилги CCA Awards учун минтақадаги барча давлатлардан аризалар келиб ўтди ва 45 номзод финал босқичига чиқди. Уларнинг 9 нафари энг яхши сифатида эътироф этилди.

Ғолибларимизни самимий табриклайман! Сизнинг ютуқларингиз нафақат шахсий муваффақиятларингиз, балки ёш авлод хотин-қизларини технологиялар соҳасида карьера қилишга илҳомлантиради. Хотин-қизлар учун технологиялар соҳасидаги мукофотларнинг жорий этилиши уларнинг ютуқлари ва ҳиссаларини эътироф этиб, келажакда янада кўпроқ қизларни ушбу соҳага жалб қилади.


✅ Рақамли технологиялар вазирлиги Women in Tech Global билан ҳамкорликни янада кучайтириб, келгусидаги лойиҳаларни биргаликда бажариб, хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшади.

АйТи соҳасига қизиқувчилар учун фойдали ҳавола қолдираман: https://rs.school/courses

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


“Google” ва “StrategEast” томонидан ташкил этилган “Build with AI for Sustainable Growth” дастури доирасида хакатоннинг pitch кунида Рақамли технологиялар вазирлиги вакили сифатида иштирок этдим.

Тадбирда Қозоғистон ва бошқа давлатлар ҳукумат вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларни баҳолаб борди. Ушбу тадбирда 21 та жамоа ўз стартап лойиҳаларини тақдим этди. Ўзбекистон номидан «Aqqliscan» лойиҳаси иштирок этди. Шунингдек, 3 нафар ғолибга жами 8 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди. Хакатон иштирокчилари барқарор ривожланиш учун ўз лойиҳаларини ёки тайёр маҳсулотларини тақдим этди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядан саралаб олинган энг яхши дастурчи жамоалари иштирок этди. Бундан ташқари, стартап лойиҳалар инвесторлар томонидан қўшимча молиялаштириш имкониятига эга бўлди.

Маълумот учун: “Google” ва “StrategEast” томонидан ташкил этилган “Build with AI for Sustainable Growth” тадбири Кавказ ва Марказий Осиёдан келган инноваторлар томонидан ишлаб чиқилган илғор сунъий интеллект ечимларини намойиш этишга қаратилган офлайн конференциядир. Тадбир сунъий интеллект орқали инновациялар ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришга йўналтирилган бўлиб, юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, соҳа раҳбарлари ва инноваторларни бирлаштиради.


Ташаббус минтақадаги мутахассислар ўртасида технологик ҳамкорликни кучайтириб, сунъий интеллектни миллий иқтисодий стратегияларга интеграция қилиш имкониятларини яратди.

Ёпилиш маросими Остонада бўлиб ўтди, иштирокчилар ўз ечимларини тақдим этишди ва ғолиблар аниқланди. Улар иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларига янги ечимлар киритишга ҳисса қўшишди.

Бу ташаббус минтақамизнинг технологик ривожи ва глобал муаммоларни ҳал қилишда улкан қадамдир.


✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟 Бугун халқаро қизлар куни!

Ҳозирги кунда қизларимизнинг илм олишига бўлган эътибор кучайгани сари, уларнинг ривожланишига бағишланган тадбирлар ва дастурлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Ёш қизларга ўрнак аёллар, спикерлар, экспертлар ва ривожланиши учун имкониятлар сони жуда кўп.

Назаримда қизлар билан биргаликда йигитларни ҳам унутмаслигимиз керак.

Айтайлик, қизларимиз бахтли яшашга, ўзини севишга, шахс сифатида ўз салоҳиятини намоён этишга тайёр ҳам дейлик, лекин эртага қизлар билан оила қурадиган йигитларчи? Уларга наъмуна эркаклар етарлимикин?…

“Қиз фарзанд кўрсам аҳлатга ташлайман” деган эркакнинг сўзларини қанча йигитлар эшитди экан…

Қизларни қўллаб-қувватлайдиган, “осмондаги юлдузни оламан" деганда, нарвон бўладиган, биргаликда кўмаклашишга тайёр муносиб йигитларни тарбиялайлик.

Ҳозирги кунда қизларимиз дастурлаш, сунъий интеллект, рақамли маркетинг ва бошқа IT йўналишларида ўз ўрнини топиши, янгиликлар яратиши ва дунёни ўзгартириши мумкин. Ҳар сафар ахборот технологиялари соҳасида муваффақиятга эришаётган хотин-қизларни кўриб фахрланиб кетаман.

Мақсадимиз инклюзив IT эко тизимини яратиш, ушбу тизимда эса хотин-қизлар нафақат иштирокчи, балки муҳим қарорлар қабул қилинишида ҳам бош ролларда, етакчилар қаторида туришининг тарафдоримиз.

Азиз қизлар, қайси касб эгаси бўлишингиздан қатьий назар ишингизни санъат даражасигача олиб чиқадиган етук мутахассис бўлиб етишишингизни тилаб қоламан. Миллат ривожи, келажаги қўлингизда!

#Халқароқизларкуни
#Қизларниқўллабқувватлаш
#Қизларбарчанарсагақодир


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
….энди унинг руҳи эркин…

Kamola Makhmudovaнинг вафоти ҳақидаги хабарлар кўплаб Ватандошларимизни қайғуга солди.

Инсон қаерда ва қандай ишда ишламасин, унинг чин инсон бўлиб қолиши жуда муҳим. Камола Махмудова ҳамиша ўз Ватани олдидаги масъулияти ва бурчини ҳис қилиб яшади. У ўзбек маданияти ва урф-одатларини нафақат Британияга, қолаверса бутун дунёга танитди.
Қани энди орамизда у каби инсонлар кўпроқ бўлса.

У айниқса қизлар учун ҳақиқий намуна аёл эди. Қисқа умр кўрди, лекин кўплаб одамларнинг қалбидан чуқур жой олишга улгурди.

Унинг фаолияти ва ҳаёти бошқаларга масъулият, вазифа ва инсонийликни эслатарди. Унинг Ватанига бўлган муҳаббати эса чексиз эди.

Камола Махмудова бизга дунёнинг ўткинчи эканлигини яна бир бор эслатиб кетди. Бу ўткинчи дунёда ҳақиқий инсон бўлиб яшаб ўтишни унутмайлик.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Видеони тўлиқ кўрмоқчи бўлсангиз:
https://youtu.be/J8JtxytvMeU?si=NDWAEF6mbDc4OBJu

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Улғайган сари, ранжиган пайтларда, болалик кезларига қайтар экансан.

Баъзида, хаёлларинг капалакдек кўз олдингда пайдо бўлиб, юзингда ширин табассум уйғотади. Шу хотираларга суяниб, чуқур ҳўрсиниб, яна ҳаётингни давом эттирасан.

Менда шундай ҳолатлар кўп бўлади.

Дадамнинг ҳаёт бўлган кунлари, Аямнинг ёш бўлган пайтлари… Дадамни ишдан кутишимиз, эшик “звоногини” бир хил тарзда чалишлари, “Дадам келди...” деб югуриб эшик очишимиз, оила даврасида безатилган стол атрофида бирга овқатланишимиз, ўйин-кулгу, маош олган кунда дадамнинг ўйинчоқлар олиб келиши, ота-оналар мажлисидан дадам билан бирга мазза қилиб гаплашиб қайтишимиз, кечаси билан тинмайдиган ёзув машинкасининг тиққиллайдиган товуши, хонада ота-онамизнинг бир-бирлари билан мароқли суҳбати, таътилда бирга Ўшга боришимиз — ҳуллас, шунга ўхшаган бирам ширин дамларни кўп эслаймиз.

Оғриган қалбларга малҳам бўладиган ҳам болаликдаги ширин хотиралар бўлар экан аслида. Ширин хотираларимиз учун ҳам уларга ҳурматимиз чексиз.

Бугун, дадажоним Шавкат Раҳмон ҳаёт бўлганларида, катта дастурхон атрофида 74 ёшларини нишонлаган бўлар эдик.

Жойлари жаннатда бўлсин.

(Расмлар сунъий интеллект ёрдамида жонлантирилган)

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


АВЖ

Мен, шубҳасиз, парчаланаман,
шундай тугар буюк хизматим.
Кимга, кўзим, кимга пешонам,
кимга тегар қизиқ қисматим.

Ғалаёнга тўла вужуддан
охир дунё бўладир халос.
Ер остига кириб кетарман
барча мўмин бандаларга хос...

Бироқ ерда мангу яшайдир
кўҳна юзим, ўйчан кўзларим, —
демак, ўлмас бу дунёда ҳеч
худо берган эзгу сўзларим.

Улар янграб тинмай айланар
разолатнинг теварагида.
Мен-чи, мангу кулиб ётарман
қулоқ солиб ернинг тагида.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу аёлнинг ҳаёти ҳақида лавҳани кўрганимда, унинг сабри ва матонатига қойил қолгандим. Турмуш ўртоғининг охирги кунларида уни елкасида опичлаб парвариш қилган экан. Унинг устига, бир уй бола. Барчасининг кўмакчиси шу аёл, шу биргина Она!

Анчадан бери Ўғилой опага бироз енгиллик бўлсин, ёрдамим тегсин деб, бирор нима берворсам деб ўйлаб юргандим. Лекин манзил узоқ...

Ниҳоят, бу ишни ҳам амалга оширдик. Почта хизматидан фойдаланиб, узоқни яқин қилдик.

Бизнинг бу галги кичик, аммо қалбдан чиққан хайрли ишимизни Ўзбекистон почтаси енгиллаштирди ва бир кун ичида етказиб беришди. Умид қиламизки, юборилган совғалар Ўғилой опа ҳамда қизларининг юрагини бироз бўлса ҳам ёритади, ҳаётига кичик бир қувонч келтиради.

Келгусида қизларини илм олишига кўмаклашиб, замонавий касбларга, албатта ўзлари қизиқса IT курсларига жалб қилиш ниятидамиз.
———
Бу ишда бирга бўлган аҳил жамоамиз аъзоларига раҳмат!

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna

460 0 13 7 20

Репост из: Sherzod Shermatov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мустақиллигимиз 33 йиллик байрами билан табриклаймиз!

Мамлакатимиз мустақиллиги, айниқса, охирги йиллардаги ўзгаришлар ёшларимизга ўзларининг салоҳиятларини намоён қилиш учун жуда катта имкониятлар очиб берди. Хусусан:

1. Аввал пахта ва қишлоқ хўжалиги экинлари учун мажбурий меҳнат оддий ҳол эди, унга тўлиқ барҳам берилди ва натижада барча ижтимоий соҳа ходимлари ўзининг бевосита иши билан шуғулланишига имконият яратилди;

2. Оддий кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган нарсалар ҳам доим дефицит ҳолатида бўлар эди, ҳозир эса барча нарсаларни бемалол дўконлардан ёки онлайн харид қилиш имконияти пайдо бўлди;

3. Чет элликлар билан мулоқот қилиш ёки четга чиқиш худди давлатга қарши жиноят қилгандек баҳоланадиган шароитдан, барча учун очиқ бўлган мамлакатга айландик;

4. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи инсонларни шубҳа остига олиб, жиноятчи сифатида қарашдан, уларга тадбиркорлигини кенгайтиришга ва қўшимча ишчи ўринларини яратишга имкониятлар очилди;

5. Ёшларимиз халқаро даражадаги билим олишлари учун нафақат юртимизда хорижий таълим муассасалари кўпайди, балки ёшларимизнинг чет элдаги нуфузли таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари ҳам кенгайди;

6. Бутун дунёдан юртимизга туристлар оқими ҳам кенгайиб, қўшимча ишчи ўринлари яратилишига имкониятлар очилди. Халқимизда ҳам нафақат юртимиз ичида туризм масканлари кўпайиб, уларда дам олиш имкониятлари кенгайди, балки чет эл давлатларига турист бўлиб келишлари учун ҳам имкониятлар очилди;

7. Хорижий инвестициялар ва чет эл капитали иштирокидаги компаниялар сони ортиб бормоқда;

8. Пахта яккаҳокимлиги натижасида қуриган Орол денгизи тубида ўрмонлар барпо этилди, тоза ичимлик сувига эга бўлмаган миллионлаб аҳоли учун ичимлик суви тизими яратилди. Бу каби муаммолар ёпиқ бўлиб келган ҳудудларни обод қилиш ва аҳолининг турмушини яхшилаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Натижада, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганган ҳамда доим ўз устида ишлаб, ҳаракат қиладиган ёшлар ўз истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кундан кунга кўпроқ имкониятларга эга бўлмоқда. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг обрўсини ошириш йўлида доимо ҳаракатда бўлайлик!

PS. Эски расмларни “жонлантириш”га сунъий интеллектдан фойдаланилган.


Репост из: Digital.uz
🟩🟩🟩

Women in Tech CCA Awards uchun arizalar qabuli boshlandi!

Har yili bo‘lib o‘tadigan III Women in Tech CCA (Kavkaz va Markaziy Osiyo mintaqasi) mukofoti uchun arizalar qabuli boshlanganini mamnuniyat bilan e’lon qilamiz. Bu nufuzli tadbir ilk bor O‘zbekistonda, 2024-yil 20-oktabrda o‘tkaziladi.

Tadbir haqida
⏰ Sana: 2024-yil 20-oktabr
📍O‘tkazilish joyi: O‘zbekiston, Toshkent
✉️ Ariza topshirish muddati: 2024-yil 31-iyul.

Mukofotlar quyidagi 9 toifadan biri bo‘yicha beriladi:

🏆Aspiring Teen Award;
🏆Most Disruptive Award;
🏆Best Ally Award;
🏆Most Impactful Initiative Award;
🏆Woman in Web3 Award;
🏆Tech Diplomacy Award (Texnologik diplomatiya);
🏆Greentech Start-Up Award;
🏆Global Leadership Award;
🏆Lifetime Achievement Award.


Qanday qilib nomzod ko‘rsatish kerak:
- O‘zingiz yoki boshqa munosib nomzodlarni ko'rsatishingiz mumkin;
- Nomzodlaringizni topshirish uchun rasmiy veb-saytga tashrif buyuring;
- Roʻyxatdan oʻtish formasida mintaqa va mukofot nominatsiyasi sifatida
“Kavkaz va Markaziy Osiyo”
bandini tanlang.


Women in Tech CCA Awards mukofotida ishtirok etish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang. Arizalar 31-iyulgacha qabul qilinadi!

Ariza topshirish shakli va mukofot haqida batafsil ma’lumot quyidagi havolada: https://womenintech-awards.com/cca/

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 Threads


Репост из: Digital.uz
🔵 Oqqo‘rg‘onda bo‘lib o‘tadigan “GAP” ayollar IT klubining navbatdagi uchrashuvida qatnashing!

💻 Jamiyatda xotin-qizlarimizning roli hamda bilimini oshirish, bandligini ta’minlash, dunyoqarashini kengaytirish, qiziqish va layoqatiga qarab yo‘nalish tanlashga ko‘maklashish, shuningdek, ularga motivatsiya berish maqsadida 6-iyun soat 10:00 da Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, Women In Tech notijorat tashkiloti hamda “MAAB Innovation” kompaniyasixodimlari bilan birgalikda tashkil etilayotgan master-klassda ishtirok eting!

💫Ushbu tadbirda siz tajribali spikerlar yordami bilan:

◀️My.gov platformasidan foydalanish asoslari;
◀️Bepul ta’lim olish uchun foydali havolalar;
◀️IT sohasidagi talabgir kasblar haqida tushunchalar;
◀️IT-eksportni oshirish bo'yicha master-klass;
◀️Xotin-qizlar uchun yaratilgan imkoniyatlar haqida tushunchalarga ega bo'lasiz.

📍“GAP” IT ayollar uchrashuvi Oqqo‘rg‘on Monomarkazi (1-qavat)da bo‘lib o‘tadi.

➡️ Tadbirda qatnashish uchun ushbu havola orqali ro‘yxatdan o‘ting: https://docs.google.com/forms/d/1FDjp3NJ5Nmb3XrGYnIiIyagx3gs1bQebHSqXm7wV3q0/edit

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 Threads


Репост из: Digital.uz
🏆Xotin-qizlarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash va IT sohasiga jalb qilish maqsadida 50 foizlik ta'lim grantini e’lon qilamiz!

✅ Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda MAAB Innovation kompaniyasi hamkorlikda 5 nafar xotin-qizlarga IT sohasida yuqori daromadli kasb egasi bo‘lib faoliyatlarini davom ettirishlari uchun maxsus imkoniyatni taqdim etadi.

❗️ 18 yoshdan 35 yoshgacha bo‘lgan xotin-qizlar ushbu imkoniyatdan foydalanib, ariza topshira oladi.

Kelajak kasbini bepulga o‘rganib, IT sohasida muvaffaqiyatli karyera qurmoqchi bo‘lsangiz, tanlovda albatta qatnashing!

Shoshiling! Ro‘yxatdan o‘tish 15-iyunga qadar davom etadi:

🔗 Ro'yhatdan o'tish uchun ushbu 👉 havola 👈 ustiga bosing!

#digital
#grant

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 Threads


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун 15-май- Халқаро оила куни.

Оилада қизларнинг ҳам роли муҳимлигини ушбу қизимиз мисолида кўрса бўлади.

Оилада ҳар бир фарзанд, хоҳ у ҚИЗ бўлсин хоҳ ЎҒИЛ, ҚАДРИ БИРДЕК БАЛАНД бўлиши муҳим.

Мадина ёш бўлишига қарамай, ишлаб топган пулларига отасига машина совға қилишга муваффақ бўлди.

тўлиқ интервьюси:
https://www.youtube.com/watch?v=1eNvpnucAZY


Кеча ёнимга Sinov лойиҳасининг иштирокчиларидан бири Гулноза келганди.

Парижда бўлган Саммитда ўзи ва лойиҳаси ҳақида гапириб ҳаммани ўзининг шижоати билан ҳайрон қолдирган ҳам шу қиз бўлади.

“Камола опа АҚШга ўқишга кетяпман!”, - деб қолди. Жудаям хурсанд бўлдим. Бироз опалик қилиб насиҳат ҳам қилдим.
Ёшларга энг кўп айтадиганим: ўқиб, оёққа турмагунча оила қуришга шошилманг, дунёни кўринг, фикрлаш доирангизни кенг қилиб, орзуларингизни чегараламанг, агар истасангиз қўлингиз осмонларга ҳам етади. Сизни фақат қўрқувингиз чегаралайди.

Хуллас, Гулнозани ўқишдан қайтишини кутамиз. Юртимизга салоҳиятли кадрлар жуда керак. Унинг ўзи ҳам “Ватанимни севаман, ривожи учун ҳисса қўшгим келади", - деб айтди.

Гулноза каби фикрлайдиган ёшлар кўпайсин!

#women-empowerment
#girlsintech

718 0 22 4 20
Показано 16 последних публикаций.