Давлат тиббий суғуртаси механизмлари тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилдиҚамаши тумани ҳокимлигида тиббиёт ходимлари, турли ташкилот ходимлари, маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-311-сонли қарор мазмун-моҳияти, тиббий суғурта механизмларини жорий қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар, афзалликлари тўғрисида тушунтириш берилди.
Qamashi24.uz |
Facebook |
Telegram |
Instagram