⚡️
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони қабул қилиндиУнга кўра: ☑️
2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек,
истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида
вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.▪️
Бунда мазкур раҳбарлар:ҳар ойда камида бир маротаба
ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб боради.
☑️
Ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида:▪️
оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган
кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади;
▪️
2024 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи “
Ёш тадбиркор” танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади:
➖
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади;
➖республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади;
➖ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан
хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.
☑️
Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида:▪️иқтисодиёт тармоқларига
275 триллион сўм кредит ресурсларини йўналтириш, шу жумладан, 41 триллион сўмлик
микромолия хизматлари кўрсатилиши таъминланади;
☑️❗️
банклар томонидан тақдим этиладиган кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2–3 фоиз бандга пасайтириш учун зарур шароитлар яратилади.Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar