ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).🤲 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан,
🤲 Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан,
🤲 Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан,
🤲 Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.
🤲 Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман,
🤲 Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!
🤲 Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман;
🤲 Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан;
🤲 Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан;
🤲 Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.
🤲 Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан;
🤲 Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.
🤲 Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан;
🤲 Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.
🤲 Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.
🤲 Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.
🤲 Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.
🤲 Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан;
🤲 Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
©️ mehrob.uz💫
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:🌐Facebook | 🪐Juyborikalon.uz
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|
🌐@juyborikalon