☑️
Магистратурани укимокчиман кайси олий таьлим муассасасида ўкишимни давом еттирсам бўлади ?🇺🇿 Хўш бугун магистратурада ўкишни ният килган бўлсангиз сизларга Тошкент шахрида жойлашган
Жахон иктисодиёти ва дипломатия университетини таништириб ўтаман.
Демак бошладик.
🌐 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) 1992 йил 23 сентябрда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киритилган. 🎓Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети (ЖИДУ) Ўзбекистондаги етакчи университет бўлиб, иқтисодиёт, дипломатия ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича турли магистрлик дастурларини таклиф этади. ЖИДУ олий селектив университет бўлиб, магистратурага кириш танлов асосида амалга оширилади.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 июлдан 31 июлгача бўлган муддатларда онлайн ариза топшириш орқали қабул қилинади.
🎓 Ҳужжатлар қуйидаги магистратура таълим йўналишлари бўйича қабул қилинади:- Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)
- Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқ ва фаолият турлари бўйича)
- Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақа ва фаолият йўналиши бўйича)
- Халқаро бизнес ҳуқуқи
- Амалий сиёсатшунослик
- Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати- Абитуриентлар
https://magistr.edu.uz/ орқали онлайн анкетани тўлдиришлари ва рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклашлари мумкин.
🔈 ИEЛТС билим даражаси камида 5,5 балл, ТОЭФЛ ИБТ – камида 61 балл, шунингдек, ДаФ Тест, ГОЭТҲE сертификати, ДEЛФ имтиҳонлари учун Мультилевел усули (CЭФР) бўйича Б2 минимал даражасини белгиловчи тегишли тил сертификатига эга бўлишлари шарт.
❕ ЖИДУ магистратурасига кириш баллари сизга кизик бўлса изохларда + белгисини колдиринг ва биз сизга танлов натижаларини юборамиз.
♻️Канал линкини дўстларингиз билан улашиш есингиздан чикмасин.
@yuristismoilov