Жабрланувчи оилага босим бўлмоқда
Муқаддам "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар интернат-уйидаги вахший тизим" сарлавҳаси остидаги мурожаатдан кейин Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Бироқ, ҳар куни жабрланувчи ногирон боланинг қонуний вакили, буваси Цой Зинаида Анатольеванинг уйига мурувват уйи директорининг одамлари жабрланувчининг маҳалладоши Сайпат исмли ҳамма жойга бурнини суқадиган, маҳалла раиси бўлишга интилаётган кўзбўямачи шахс келиб, мурувват уйи директори одамларига воситачилик қилиб, улар билан биргаликда пул ва бошқа ҳизматларни босим остида таклиф қилишоқда. Эвазига мурожаатидан воз кечишини, чунки директор ишдан олинаётганини таъикдлашган. Жабрланган оиланинг эътирозлари ва қаршиликларига қарамасдан, улар келишда ва ишни "епти-ёпти" қилишга уринишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, шу кунгача ҳолат юзасидан жабрланган оиланинг уйига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳеч бир орган суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун келмаган. Телефон орқали ИИБ ходимлари боғланишган, аммо фуқаронинг ногирон боласи билан Тошкентга бориш имконияти йўқлигини айтишса ҳам орган ҳодимлари томонидан жавоб йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан текшириш ишларини асосан Ижтимой ҳимоя миллий агентлиги амалга оширмоқда. Вахший тарбиячи ва ходимлар ишлайдиган ўша мурувват уйи ҳам айнан шу агентликка тегишли. Шу ўринда савол туғилади, нега суриштирув ишлари нейтрал ташкилотлар, қолаверса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилмаябди? Агентлик ўзига тегишли бўлган мурувват уйидаги сирларни ошкор бўлишидан қўрқмоқдами? Нега агентлик органларни бу ишга яқинлаштирмаябди?
Омбудсман ва Болалар омбудсмани ҳам ҳолатга расмий баёнот бермади, боланинг уйига келиб ҳолатни ўрганмади, ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бонг уриб, жабрланган ёшларни уйларига бориб ёрдам бердик деб, суръатларни жойлашади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурадан ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатларини бошлашларини талаб қиламиз. У ерда ахир қанча ногирон болалар бор, бу вахшийлар қанча бечора ногиронларни азоблаб келишган!
Ҳуқуқ ҳимоячиси.
@jurnalistuz