605-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли тарзда расмийлаштирилган сўров олинганда ва мазкур шахсни ушлаб бериш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ушбу шахс ушлаб турилиши ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
Хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунига қадар ҳам ушлаб турилиши мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ёки қонуний кучга кирган ҳукмга ҳавола ва мазкур сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу сўров юборилгунига қадар почта, телеграф, телекс, факс ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилиши мумкин.
Шахс, агар у бошқа давлат ҳудудида уни ушлаб беришга сабаб бўладиган жиноят содир этган деб гумон қилиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган илтимосномасиз ҳам етмиш икки соатгача ушлаб турилиши мумкин.
Шахс ушланганидан кейин ички ишлар органларининг ёки бошқа суриштирув органларининг ходимлари олинган материалларни прокурорга тақдим этади, у материалларни ўрганиб чиқади ва ушлаб турилган шахснинг қидирув эълон қилинган шахс эканлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган, шунингдек ушбу Кодекснинг 603-моддасида баён қилинган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни судга юборади.
Прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиши, унинг судья томонидан кўриб чиқилиши, ажрим чиқарилиши, шунингдек судьянинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ушбу Кодекснинг 241 ва 243-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Шахс қамоққа олинганлиги тўғрисида прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома ёки ушлаб бериш тўғрисида сўров юборган ёхуд юбориши мумкин бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органини дарҳол ёзма равишда хабардор қилади.
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади. Мазкур муддат ушлаб бериладиган шахснинг топширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров юзасидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган ҳолларда ушбу Кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмида ва 247-моддасида назарда тутилган тартибда узайтирилиши мумкин.
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари талабларига риоя этилганлигини ҳисобга олади.