Жондорда коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди
Коррупция бу – ҳар қандай давлат келажаги учун хавф туғдирадиган иллатлардан бири. Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.
Қонунчиликда коррупция тушунчасига шундай таъриф келтирилган: “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир”.
Ана шундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда вилоят ҳокимлиги таркибий бўлинмалари, тизим корхона ва ташкилотларида ҳам қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Маҳаллий ҳокимликлар тизимида ҳам сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар коррупциянинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Ходимларнинг коррупция каби салбий ҳолатларга қўл урмасликлари учун улар билан доимий профилактик тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Бугун, 3-декабрь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Бухоро вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Феруз Қаландаров иштирокида туман ҳокимлигининг аппарат ходимлари ҳамда туман ташкилот ва корхона раҳбарлари учун коррупциянинг олдини олиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича тарғибот семинар ўтказилди.
https://t.me/jondortuman