“Баркамол авлод” болалар мактабида йил сарҳисоб қилинди
Жондор туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида йил сарҳисобига бағишланган педагогик кенгаш ўтказилди.
Болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий-бадиий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдиришни ташкил этиш бўйича ташкил қилинган тўгараклар фаолияти, уларнинг камчиликлари ва ютуқлари сарҳисоб қилинди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган кенгашда бу борада қилинадиган асосий вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, бир қатор фаол педагоглар ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.
Маълумот учун, Жондор туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида робототехника, мехатроника, инженерлик, ментал арифметика, санъат, арт дизайн, ахборот технологиялари, маданият, санъат, спорт каби йўналишлардаги 75 номдаги тўгаракларда 1080 нафар ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.
https://t.me/jondortuman