Ғалладан бўшаган ер майдонларида такрорий экин экилади
Дўстлик туманидаги «Манас» м.ф.й “Остона шунқори”, «Саритепа» м.ф.й.даги “Бунёдбек Сухроб”, «Қахрамон» м.ф.й.даги “Азамат” ҳамда «Мевазор» м.ф.й.даги “Ардоқли замин”, фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экишни тизимли ташкил этиш айниқса, ердан фойдаланишда тумандаги ишсиз аҳолига шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги фуқароларга бериш ва ундан унумли фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ер тузувчиси, туман бандликка кўмаклашиш маркази рахбари, тижорат банки раҳбарлари, уруғ етказиб берувчи таъминотчи корхоналар ва экспортёрлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда ер олувчи аҳоли иштирок этишди.
Туманда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун ер тайёрлаш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш каби тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир давомида ишсиз аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, соха мутахассислари томонидан экин экиш ва даромад олиш сирлари батафсил тушунтириб берилди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъул соҳа вакилларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Семинар давомида юқорида номлари қайд этилган фермер хўжаликлари майдонларида жами 115 нафар ишсиз аҳолига 39 гектар ғалладан бўшаган ерлар иккиламчи шартнома асосида бўлиб берилиб, экин экишга киришилди.
@jizzaxviloyatprokuraturasi