Репост из: Bosh prokuratura
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳозирги кунда Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари (ОТМ)да қариийб 27 минг нафар талаба 50 дан ортиқ йўналиш, 33 та мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда.
Олий таълим муассасаларининг бугунги кундаги фаолияти, илмий-ижодий ишлари билан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Жиззах вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев бошчилигидаги прокуратура ходимлари Жиззах педагогика институтига ташриф буюришди.
Дастлаб, Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ҳамда ЎзМУ Жиззах филиали талабаларининг илмий-ижодий ишлари кўргазмаси ташкил қилинди. Унда 40 дан ортиқ талаба ёшларнинг илмий-ижодий ишлари, эришган ютуқлари ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишилди.
Шундан сўнг, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан вилоятдаги 3 та ОТМлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик битими ОТМларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда кўплаб самарали тадбирлар ўтказиш имкониятини беради.
Ўз навбатида, давлат тилида иш юритиш, таҳрирлаш, нашр иши билан боғлиқ жараёнларда профессор-ўқитувчилар мададига суянган ҳолда прокуратура ходимларининг билим ва кўникмалари ривожлантирилади.
Прокуратура органлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланар экан, энг аввало, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, қонунчиликдаги ўзгаришлар моҳиятини етказиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий акцияларни ўтказиш имкониятлари кўпаяди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят прокурори ва Олий таълим муассасалари ректорларининг талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ-мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 200 га яқин талабалар иштирок этишди, 20 га яқин талабаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Билдирилган таклифлар юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.
👉 @uzbprokuratura