Jizzax viloyati prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Жиззах вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.
Телефон: 72-226-1007
Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй
Вилоят прокурорига мурожаат: @viloyat_prokuroriga_murojaat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар ўрганилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Жиззах шаҳрида масъул идораларнинг тунги хизмат фаолияти, шу жумладан жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли куч ва воситалар сафарбар этилганлиги, ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлиги аҳволи ўрганилди.

Масъулларга аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарор сақлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалий ёрдам ва  кўрсатмалар   берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

TTelegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Jizzax shahar hokimligi
“Sayxunobod tajribasi” Jizzax shahar mahallalarida


🔰 Jizzax shahar 2-sektor hududida joylashgan "Obod" mahallasida shahar prokurori M.Mamatov boshchiligida hududga biriktirilgan sektor shtabi ishchi guruhi a’zolari tomonidan tomorqa va uy xo'jaliklaridagi imkoniyatlarni to'liq ishga solish orqali aholi daromadlarini oshirish chora tadbirlari yuzasidan o'rganishlar o'tkazib, tomorqa egalariga zarur tavsiya va amaliy ko'mak berilmoqda.

🔰 Shuningdek, aholiga tomorqachilik - nafaqat qoʻshimcha daromad manbai, balki, aholining bandligi hamda oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashda ham yetakchi sohalardan biri ekani ta'kidlanib, aholiga ushbu sohada kredit va subsidiyalar ajratish yuzasidan tushuncha va takliflar berilmoqda.

✍🏻Jizzax shahar hokimligi Axborot xizmati

Hokimlik rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling👇🏻
jizzaxcity.uz | Telegram Live | Facebook

#18aprel #Жиззах #Джизак #Jizzax


Репост из: Bosh prokuratura
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари учун махсус ташкил этилган “Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича халқаро маслаҳатчиси С.Сизов ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, тренинг иштирокчиларига фаолиятларида зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга, касбий маҳорат ва дунёқарашларини оширишга ҳамда иш юритишда замонавий усулларни татбиқ этишларида кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш лозимки, икки кунлик тренинг давомида тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан янги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаш технологияси: форматлар ва матн услуби, визуализация технологиялари ёрдамида материалларни бойитиш, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари, прокуратура органлари фаолиятига оид материалларни аудитория учун қизиқарли тайёрлаш, креатив ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича гуруҳларда ишлаш, кибербуллинг: онлайн буллингнинг янги шакллари ва уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари, ОАВ вакиллари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий қоидалар, рақамли социализация: ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имиджига таъсири, сунъий интеллект: ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишда янги имкониятлар ва чақириқлар каби қизғин мавзуларда маърузалар қилинади.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнгида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ўтказилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга экспертлар батафсил жавоб бермоқдалар.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

TTelegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг ишчи гуруҳи томонидан жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида Шароф Рашидов тумани “Қахрамон” маҳалласида янги қурилган кўп қаватли турар массивлари ўрганилди.

Ўрганишда, атрофни ёритиш мосламалари ва видеокузатув камералари билан таъминлаш аҳволига алоҳида эътиборқаратилиб, “маҳалла еттилиги”нинг ҳуқуқбузарликлар профилак-тикаси борасидаги фаолияти, муаммо ва таклифлари эшитилиб, масъулларга хавфсиз муҳитни яратиш, маҳаллани жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Veb-sayt



Показано 8 последних публикаций.