Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Дўстлик туманининг "Саритепа" маҳалласида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Ўрганишда, туман сектор раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш, муқобил энергия манбааларини татбиқ этиш ва бошқа масалалар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt