Қўшма Штатлар Ҳиндистонга нисбатан саёҳат чекловларини жорий этмоқда
4-майдан бошлаб АҚШ фуқароси бўлмаган шахсларнинг Ҳиндистондан Америкага келиши тақиқланади. Шунга ўхшаш чекловлар бошқа мамлакатларга нисбатан аллақачон амалда. Масалан, сўнгги 14 кунда Жанубий Африка, Бразилия, Британия, Ирландия, Европа Иттифоқи, Хитой ва Эронда бўлганлар АҚШга кира олмайди.
“Ҳиндистонда COVID-19нинг кўплаб вариантлари тарқалаётгани ва инфекциялар сони фавқулодда юқори экани сабаб шундай қарорга келдик”, - дейди Оқ уй матбуот котиби Джен Псаки.
Ҳиндистондаги АҚШ фуқаролари ватанга қайтиши мумкин, аммо аеропортда манфий тест натижасини ёки COVID-19дан тузалганлик тўғрисидаги ҳужжатни кўрсатиши лозим.
Ҳиндистонда охирги 24 соатда коронавирусдан яна қарийб 3500 одам вафот этган. Кундалик инфексиялар сони 300 мингдан ошиқ.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari