Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 минг кишига яқинлашди
Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 24 апрель куни жами 15 778 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди.
24 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Сурхондарё вилояти (3161 нафар);
Самарқанд вилояти (2554 нафар);
Наманган вилояти (2235 нафар) банд қилди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич Фарғона вилоятида (73 479 нафар) қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда Наманган вилояти (58 995 нафар), Самарқанд вилояти (54 054 нафар), Андижон вилояти (52 435 нафар) турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси ва Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланмоқда. 23 апрель куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari