O'zLiDeP Jizzax viloyat "Ayollar qanoti"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши "Аёллар каноти" гурухининг расмий канали
ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Шарофат Нориева томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

⏩ Депутат иш бошқарувчилик вазифасини ўтаётган “Гулчи опа” МЧЖ кластери томонидан томорқачиликни ривожлантириш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги “Олмачи” маҳалласидаги хонадонларда кичик  иссиқхоналар барпо этишга киришилди. Мазкур хонадонларда иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида гул кўчатлари, уруғлик бепул тарқатилди.

📼 Етиштирилган маҳсулотларни шу ернинг ўзида сотиб олиш йўлга қўйилди. Томорқачилик билан шуғулланаётган оилалар рўзғорига барака кирди.  

#uzlidep #ayollar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: Saida Xabibullayevna
O`ZLIDEPНИНГ “БИР ДЕПУТАТ ЮЗ АЁЛГА КЎМАКЧИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 100 НАФАР АЁЛЛАР БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ.

💠 Таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Маҳаллий Кенгашлардаги 125 нафар депутатлар жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу билан бирга хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказишда ҳам фаол иштирок этмоқдалар.


Тумандаги “Бобур”, “Файзобод”, “Оқтошота”, “Қораянтоғ”, “Туёқли” маҳаллаларида йигирма минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улардан 9988 нафарини аёллар ташкил этади. Ш.Рашидов ТТБ қарашли 22- Оилавий поликлиника ходимлари уларга малакали тиббиёт хизмати кўрсатиб келмоқдалар. Ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун O‘zLiDeР Жиззах вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳамда Ҳалқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Оламгир Бегимов ташаббуси бепул тиббий кўрик ташкил этилди.


Репост из: Saida Xabibullayevna
ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги оилавий тиббиёт техникумида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда O`zLiDeP вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари, тиббиёт техникумида таҳсил олаётган талаба қизлар иштирок этишди.
Мулоқот давомида талабаларга нафақат эрта-турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари, балки “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”, партия лойиҳалари тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.


Репост из: Saida Xabibullayevna
O‘zLiDeP Jizzax viloyat Kengashi  “Ayollar qanoti” hamda Jizzax politexnika instituti hamkorligida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligiga bag‘ishlab “Konstitutsiya -farovon hayotimiz poydevori” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi.
Tadbirda O‘zLiDeP Jizzax shahar Kengashi deputati Xanifaxon Xamdamova, "Ayollar qanoti" guruhi rahbari Saida Umaraliyeva, talabalar hamda OAV vakillari ishtirok etishdi.


XXI asr 45-1095-сон.pdf
2.9Мб
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 7 ноябрь 45 (1095) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:


* Навоий вилоятига ташриф моҳияти нималарда кўринади?
* Сайловда O‘zLiDeP нима учун катта натижага эришди? Таҳлил ва талқин сиёсатчи назарида
* Ишбилармон аёллар танловда сараланяпти
* “Аёллар дафтари”дан ғолибаликкача...
* Жиззахлик олти овсин шоҳсупада!
* “Тунги клуб”ларни ким, қайси идора назорат қилади?
* “Job Offer” ўзи нима? Ундан иш берувчи манфаатдорми ёки ходим?!
* Чўлпонни кўрган бобонинг ҳикояси

Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklar


Репост из: JizzaxMTRK
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Diyor yangiliklari

"Ishbilarmon ayol" Respublika ko'rik tanlovining hududiy bosiqichi

Bizni kuzatib boring:📲
Facebook | Instagram | Youtube |Telegram


Жиззахнинг ишбилармон аёллари аниқланди

📌 ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан мазкур танловнинг ҳудудий-республика босқичи ўтказилди.

🔴 "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови иштирокчилари ишини баҳолашда хотин-қизлар учун яратилган иш жойлари, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ўз фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиш каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

📣 1-ўринга зоминлик тадбиркор “Ясмин чеварлари” МЧЖ раҳбари Зебинисо Эшимова, 2-ўринга Жиззах шаҳридан “Хадижа барака маҳсулотлари” оилавий корхона раҳбари Гулнора Исматуллаева, 3-ўринга Дўстлик туманидан "Бунёдкор тикувчи қизлари" МЧЖ раҳбари Гулхаё Шохимардонова муносиб деб топилди.

✔️ Танлов якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#uzlidep #saylov2024


Репост из: Saida Xabibullayevna

Показано 8 последних публикаций.