JK | O‘zbekiston Respublikasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


ИИВ Ахборот хизматининг телеграм каналлари
👉 https://t.me/iivuz
👉https://t.me/iivuzmutolaa
👉https://t.me/iivuz_tv
👉https://t.me/marifatdarsi_word_pdf
👉https://t.me/jinoyatkodeksi_uz
👉https://t.me/mjtk_uz
👉https://t.me/jpk_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ –10-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий
маданият ва хизмат интизоми кодекси"
бўйича тайёрланган медиа маълумотлар


Репост из: IIV | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ogoh boʻling! “Yordam puli” niqobi ostidagi firibgarlik
———
Огоҳ бўлинг! «Ёрдам пули» ниқоби остидаги фирибгарлик

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | @iiv.uz_rasmiy' rel='nofollow'>TikTok | Ok | TV




252 / 253 / 254 / 255 / 255-1 / 255-2 / 256 / 257 / 257-1 / 258 / 259 / 259-1 / 260 / 260-1 / 261 / 262 / 263 / 263-1 / 264 / 265 / 266 / 267 / 268 / 269 / 270 / 271 / 273 / 274 / 275 / 276 / 277 / 278 / 278-1 / 278-2 / 278-3 / 278-4 / 278-5 / 278-6 / 278-7 / 279 / 280 / 281 / 282 / 283 / 284 / 285 / 286 / 287 / 288 / 289 / 290 / 291 / 292 / 293 / 294 / 295 / 296 / 297 / 298 / 299 / 300 / 301 / 302

📍АТАМАЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪНОСИ


181 / 181-1 / 182 / 183 / 184 / 184-1 / 185 / 185-1 / 185-2 / 186 / 186-1 / 186-2 / 186-3 / 188 / 188-1 / 189 / 190 / 191 / 192 / 193 / 194 / 195 / 196 / 197 / 197-1 / 198 / 199 / 200 / 201 / 202 / 202-1 / 203 / 204 / 205 / 206 / 207 / 208 / 209 / 210 / 211 / 212 / 213 / 214 / 215 / 216 / 216-1 / 216-2 / 217 / 218 / 219 / 220 / 221 / 222 / 223 / 225 / 226 / 227 / 228 / 228-1 / 229 / 229-1 / 229-2 / 229-3 / 229-4 / 229-5 / 229-6 / 230 / 230-1 / 230-2 / 231 / 232 / 233 / 234 / 235 / 236 / 237 / 238 / 239 / 240 / 241 / 241-1 / 242 / 243 / 244 / 244-1 / 244-2 / 244-3 / 244-4 / 244-5 / 244-6 / 245 / 246 / 247 / 248 / 248-1 / 249 / 250 / 250-1 / 251 / 251-1


93 / 94 / 95 / 96 / 97 / 98 / 99 / 100 / 101 / 102 / 103 / 103-1 / 104 / 105 / 106 / 107 / 108 / 109 / 110 / 111 / 112 / 113 / 114 / 115 / 116 / 117 / 118 / 119 / 120 / 121 / 122 / 123 / 124 / 125 / 126 / 127 / 12-1 / 128 / 128-1 / 129 / 130 / 130-1 / 131 / 132 / 133 / 134 / 135 / 136 / 137 / 138 / 139 / 140 / 141 / 141-1 / 141-2 / 142 / 143 / 144 / 145 / 146 / 147 / 148 / 148-1 / 148-2 / 149 / 150 / 151 / 152 / 153 / 154 / 154-1 / 155 / 155-1 / 155-2 / 155-3 / 156 / 157 / 158 / 159 / 160 / 161 / 162 / 163 / 164 / 165 / 166 / 167 / 168 / 169 / 170 / 171 / 172 / 173 / 175 / 176 / 177 / 178 / 179 / 180 /


Жиноят кодексининг қайси моддаси зарур бўлмоқда, ўша модда рақамини устига босинг

1 / 2 / 3 / 4 / 5 / 6 / 7 / 8 / 9 / 10 / 11 / 12 / 13 / 14 / 15 / 16 / 17 / 18 / 18-1 / 19 / 20 / 21 / 22 / 23 / 24 / 25 / 26 / 27 / 28 / 29 / 30 / 31 / 32 / 33 / 34 / 35 / 36 / 37 / 38 / 39 / 40 / 41 / 41-1 / 42 / 43 / 44 / 45 / 45-1 / 46 / 47 / 48 / 49 / 50 / 51 / 52 / 53 / 54 / 55 / 56 / 57 / 57-1 / 57-2 / 58 / 59 / 60 / 61 / 62 / 63 / 64 / 65 / 66 / 66-1 / 67 / 68 / 69 / 70 / 71 / 72 / 73 / 74 / 75 / 76 / 77 / 78 / 79 / 80 / 81 / 82 / 82-1 / 83 / 84-1 / 85 / 86 / 87 / 88 / 89 / 90 / 91 / 92


Ҳарбий жиноятлар - ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий машқни ўташ даврида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилинган жиноятлар

Ҳарбий сир - ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий йўсиндаги маълумотлар

Ҳокимият вакили - давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.

Ҳужжат - ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма ҳужжат


Олдиндан тил бириктириш - жиноят иштирокчилари ўртасида жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият билан шуғулланиш тўғрисида бундай ҳаракатларни амалга оширишдан аввал келишиб олиш

Прекурсорлар - прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар

Порахўрлик - пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш

Порнографик маҳсулот - порнографик асар, шунингдек бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёки одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган ёхуд компьютер технологиялари ёрдамида яратилган жинсий алоқанинг тавсифини ёки фото-, видео тасвирини ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар

Психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар

Радиоактив материаллар - қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари тарқатувчи манбалар, радиоактив моддалар ёки ядро материаллари

Тамом бўлган жиноят -муайян жиноят таркибининг барча зарур аломатларини ўз ичига оладиган ижтимоий хавфли қилмиш.

Тамом бўлмаган жиноят -- шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига етказилмай қолган жиноят

Фуқаролиги бўлмаган шахс - бирон-бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс

Хизмат сири - ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳаларига доир маълумотлар.

Хизматчи - давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс.

Хўжалик юритувчи субъект - мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар.

Чет эл валютаси - 1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги чет эл пул белгиси;
2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги счётлар ва омонатлардаги маблағлар

Чет эл фуқароси - бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига эга бўлган шахс

Яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси - қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси юридик мақомига эга бўлган шахс

Ўртача катталикдаги экин майдони - 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган экин майдони.

Қилмиш - ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин - ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин.

Ғаразгўйлик ниятлари - содир қилинган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифодаланган ният.

Ҳаракат - шахснинг ижтимоий хавфли, онгли ва фаол хулқ-атвори

Ҳаракатсизлик - шахснинг норматив ҳужжатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян ҳаракатларни бажармасликда ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва суст хулқ-атвори


Анча миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор

Анча миқдордаги зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Бошқа ҳуқуқий таъсир чораси - жазо ҳисобланмайдиган, лекин ушбу Кодексда назарда тутилган чора (вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари).

Гиёҳвандлик воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

Гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда
муомалада бўлишдаги кўп миқдор -
тегишли давлат органи томонидан белгиланади.

Гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор - тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади

Давлат иштирокидаги ташкилот
1) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
2) тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.

Давлат сири - ошкор этилиши республика ҳарбий иқтисодий салоҳиятининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар.

Давлат сирлари - давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб қўйилган ўта муҳим, мутлақ махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, ҳарбий ва хизмат сирига бўлинади.

Жуда кўп зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар

Жуда кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот - тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва нарсалар

Катта экин майдони - 1000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган экин майдони

Кўп бўлмаган зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор

Кўп миқдордаги зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Кўпчилик учун хавфли усул - ўт қўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок бўлиши ёки кўп миқдорда зарар етказиш хавфини туғдирадиган бошқа усуллар.

Мансабдор шахс - доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс

Одамлардан фойдаланиш - бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш

Олдиндан аён бўлиш - қонунда баён этилган хулқ-атвор ва шарт-шароитларга муносабат ва бу муносабатнинг шахс улардан хабардорлигидан далолат бериши


САККИЗИНЧИ БЎЛИМ

АТАМАЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪНОСИ


302-модда. Хизматга совуққонлик билан қараш

Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаларига нисбатан пала-партиш ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши туфайли бу вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


301-модда. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги

Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб, содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


ХХIV боб. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари


300-модда. Кемани бошқариш қоидаларини бузиш

Кемани бошқариш қоидаларини бузиш кеманинг ҳалокатга учрашига ёки унга жиддий шикаст етказилишига, одамлар ҳалок бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


299-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш

Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳалокат юз беришига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


297-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш

Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, ўқ-дори, портловчи, радиоактив ёки бошқа модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир шикаст етказилишига;
б) оғир шикаст етказилишига;
в) одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


296-модда. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш

Қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, ҳарбий техника ёки бошқа ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz


295-модда. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш

Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, яъни муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиши, фойдаланиш учун бировга бериши ёки гаровга қўйиши —
бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида уларни йўқотиш ёки ишдан чиқариш, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz

Показано 20 последних публикаций.

13 580

подписчиков
Статистика канала