Репост из: Bosh prokuratura
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳани ишлаб чиқишда жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, уни янада либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга ҳамда жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, лойиҳада турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.
Лойиҳа илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланган.
Ушбу лойиҳа фуқароларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.
Шу сабабли, кенг жамоатчиликдан мазкур лойиҳани кўриб чиқишда ва уни такомиллаштиришда иштирок этишини сўраймиз !
Фаол иштирок учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз !
https://regulation.gov.uz/uz/d/29646
👉 @uzbprokuratura