Jannat Orzusi | The Dream of Paradise


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🔸 Bu sahifada #Jannat, #Dözax haqida postlar va hikmatli iqtiboslarni topishingiz mumkin!
🔹 O‘qishga qulay formatdagi postlar faqat bizda!
❌ Ortiqcha reklamalar mavjud emas!
♻ Kanalimizni do‘stlaringizga tavsiya qiling!
@jannat_orzusi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: imon.uz
🧎‍♂️ ВАҚТИДА ЎҚИЛГАН НАМОЗНИНГ 15 МУКОФОТИ

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дейдилар: «Намозни вақтида ўқиганга Аллоҳ субҳанаҳу таборака ва таоло ўн бешта хислат ато қилур. Унинг учтасини дунëда, учтасини вафот этиш асносида, учтасини қабрда, учтасини Ҳашрда (қиёмат кунида қайта тирилтирганда ва ундан учтасини Ҳақ субҳанаҳу таборак ва таоло ўз жамолини кўрсатган вақтда насиб этади. Бу дунёда берадиган учта неъмат булардир: умрини узоқ қилади, ризқини фаровон қилади, унинг ва аҳли оиласининг жонини асрайди».

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
12085. Тасбеҳ намозини биласизми?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади.
Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан.
Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир.
Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.

Изоҳ: Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.


@arabicuz


Истиғфорни кўп айтинг

Абул Фараж Ройс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imonuz


АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ

«
(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.

“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.

Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.

Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.

Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: (Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”

Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»

Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.

Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.

Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.

Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.

Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?

“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.

Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11651. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки менга салавот айтишни унутса, жаннат йўлидан адашибди”, дедилар.

Ибн Можа ривояти.

🔻Изоҳ: Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга тонг отганда ўн марта, кеч кирганида ўн марта салавот айтса, қиѐмат куни шафоатимга эришади”, дедилар. Имом Табароний ривояти, санади ҳасан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11646. Мусулмонлар учун башорат

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар.

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imonuz


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
Саноқли кунлар якуни

😢Рамазон жўнаб кетяпти...

🔻Саҳарлик бизга бомдод намозига уйғона олишимизни кўрсатиб беради.
🔻Таровеҳ намозлари бизга тун бўйи қиёми лайлни адо эта олишимизни кўрсатиб беради.
🔻Рўза тутиш бизга нафс хоҳишлари, шаҳватларимизга қарши тура олишимизни кўрсатиб беради.
🔻Рамазон ойи бизнинг иймонларимизни вақтинчалик кучайтириш эмас, балки бу амалларни ҳар куни бажаришга қодирлигимизни кўрсатиб беради.

Ҳаётингни Рамазондек яшаб ўт, токи охиратинг ҳайит бўлгай!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
Рамазон тақво ойи

🕌Солиҳ салафлар: бир-бирларини кўнглиларини кўтариб: "Албатта у (Рамазон ойи) камгина кунлардир. У Ваъда қилингани эса жаннатдир", дер эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


✨Kirib kelgan Ramazon oyi barchamizga muborak bo'lsin!✨

@jannat_orzusi


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11370. Ғийбатнинг каффорати

Дуо: “Аллоҳим мени ва мен ғийбат қилган, зулм қилган ва унга ёмонлик қилган инсонни ҳам мағфират қилгин! Мени ва уни кечиргин, гуноҳимиздан ўтгин!”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11351. Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.

Ибн Можа ривояти.
Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: Muslim.uz
🤲 ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАНДА САНО ДУОСИ ЎҚИЛАДИМИ?

Cавол: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.

Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.

Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.

Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.

Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.

Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11326. Райҳон ва хушбўйликни рад этишнинг кароҳияти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимга райҳон тортиқ этилса, рад қилмасин. Чунки унинг вазни енгил ва ҳиди хушбўйдир”.
Сумома ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хушбўй нарсани рад этмасди ва: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани рад этмасдилар”, деб таъкидларди.

Имом Бухорий ва Муслимлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11265. Киши фақат зурриётни ўзини сўраши дуруст эмас. Чунки фарзандлардан баъзан бало ва фитналар етади. Шунинг учун унга Аллоҳдан покиза ва солиҳ зурриёт сўраши тўғри бўлади.

Изоҳ: “Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди”. Оли Имрон сураси, 38-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11260. Саййид Маъруф Кархий: «Ким бир кунда ўн маротаба: «Аллоҳумма аслиҳ уммата Муҳаммад, Аллоҳумма фарриж уммата Муҳаммад, Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммад», деса у абдоллардан деб битилади», деди.

Маъноси: «Аллоҳим, уммати Муҳаммадни ҳолини ислоҳ қил, Аллоҳим, уммати Муҳаммадга кушойиш бер, халос эт, Аллоҳим уммати Муҳаммадга раҳм қил!»

Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг “Ҳилятул авлиё” китобидан.

Изоҳ: Ибн Абид Дунё “Китабул авлиё”да Абуз Заноддан ривоят қиладилар, у киши шундай деганлар: “Пайғамбарлар Ернинг устунлари (тутқичи) эдилар. Улар кетгач Аллоҳ таоло уларнинг ўрнига Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан қирқ кишини ўринбосар қилиб қўйди. Уларни “Абдоллар” деб аталади. Улардан бири вафот этса, Аллоҳ унинг ўрнига бошқасини пайдо қилади. Ана улар Ернинг устунларидир. Улардан ўттизтасининг қалби Иброҳим алайҳиссаломнинг яқиний имонига баробардир. Улар бу фазилатга намозларининг кўплиги ёки рўзаларининг кўплиги билан эришмадилар. Балки, тақво, яхши ният, саломат қалб ва барча мусулмонларга насиҳат қилиш билан етишганлар”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


NAMOZGA DOIR FATVOLAR (3-qism)
#Namoz, #Fatvolar

214-FATVO

Namozda kerishish, ko‘zlarini yumib olish, katta-kichik tahorati, yel qistab turganda namoz o‘qish makruhdir. Shunday holatlarda boshlagan namozini to‘xtatishi lozim. Agar to‘xtatmay namozni tugatsa, namozi hisobga o‘tsa-da, o‘zi gunohkor bo‘ladi. Lekin namozning vaqti ziq bo‘lsa, qazo qilgandan ko‘ra makruhlik bilan bo‘lsa-da, o‘qiyvergani afzaldir.

«Olamgiriya»

🌐Manba.
@jannat_orzusi


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11231. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади».

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


ТЎРТ ТОИФАГА КИШИГА ЖАННАТ МУШТОҚ
#Jannat

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».

Шайх Аҳмад Ғаззолийнинг
"Баҳруд маҳабба" асаридан

@fitratuz


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
11228. Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди. Оли Имрон сураси, 147-оят.
3. Кимки: “Уфаввизу амрий илаллоҳ”, деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади”, деган. Ғофир сураси, 45-оят.
4. Кимки: “Лаа илаҳа илла  анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн”, деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”, деди. Анбиё сураси, 48-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Показано 20 последних публикаций.

11

подписчиков
Статистика канала