Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг йил яшаган бўларди.
Ибн Сино. Олим ва мусулмон табиб. Тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган.
“Шайхур-Раис” (“донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи”) деб танилган, ғарбликлар у зотни
“Табиблар подшоҳи” дея номлаган.
Абу Али ибн Синонинг машҳур сўзларидан:– Семиришдан сақланинглар. Касаллик ва иллатларни жуда кўпи, таомда ҳаддан ошиш сабабидан вужудга келади.
– Ваҳима, хавотир касалликнинг ярмидир. Хотиржамлик давонинг ярмидир. Сабр эса шифо сари илк қадамлардир.
– Кунда бир марта таом тайёрланг. Овқат ҳазм бўлиб улгурмасидан олдин яна овқат ейишдан сақланинг.
– Дорилар истеъмоли вақтида овқатланмай туринг.
– Оғриқларни камайтириш сабаблари: кўпроқ пиёда юриш, ўзига ёққан машғулот билан банд бўлиш, шуғулланиш.
Изоҳ: Турли манбаларда унинг
450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг
242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага,
43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари мантиқ, психология, тиббиёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган.
Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан
«Китоб ал-қонун фит-тибб» («Тиб қонунлари»), «
Китоб ул-қуланж» («Ичак санчиқлари»),
«Китоб ун-набз» («Томир кўриш ҳақида китоб»),
«Фуж ул-тиббийа жориа фи мажлисиҳ» («Тиб ҳақида ҳикматли сўзлар»),
«Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»),
«Фил-ҳиндубо» («Сачратқи ўсимлиги ҳақида»), «
Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий кўрсатмалар ҳақида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид қомусий асари
«Китоб ал-қонун фит-тибб» 5 мустақил катта асардан таркиб топган: уларнинг ҳар бири маълум соҳани изчил, ҳар томонлама ёритиб беради.
"Ҳикматлар" китобидан.
🎧
@QuronTilovatiBot - Билан Телеграмдан чиқмасдан туруб Қуръон ўқишингиз ва эшитишингиз мумкин😇
@IymonAhllari I Obuna bo'ling ✨