#тафсир #ҳуд
49. Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир.
Нуҳ алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари аллақачон ўтиб кетган. Уларнинг хабарини Муҳаммад алайҳиссалом ҳам, у кишининг қавмлари – Арабистон аҳолиси ҳам билмас эдилар.
«Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам».
Мана энди, ана шу одамларга ваҳий йўли билан номаълум нарсаларнинг хабари – Нуҳ алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари хабари келди.
Дину диёнат, иймон-эътиқод иши қадимдан шундай қийинчилик билан кўчган. Нуҳ алайҳиссалом тўққиз юз эллик йил даъват қилгандан сўнг озгина киши, баъзи ривоятларда айтилишича, ўн икки киши иймон келтирган, холос. Ҳаттоки, у кишининг ўғиллари ҳам иймон келтирмаган. Шунинг учун:
«Bac, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир».
Эй Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, сабр қил, сен энди ўн йил даъват қилдинг Даъват иши юришмай қолганига сиқилма, оқибатда тақво қилувчилар нажотга эришиши муқаррардир.
Нуҳ Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтирганлар, ниҳоятда оз бўлишларига қарамай, узоқ вақт сабр қилдилар ва оқибатда нажотга эришдилар. Тақво қилмаганлар, кофирлар эса,
қанчалик кўп бўлмасинлар, ҳалок бўлдилар.
Эндиги оятларда Аллоҳнинг яна бир Пайғамбари Ҳуд алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари Од ҳақидаги қисса келади.
———————————-
Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф