Репост из: Habib uz
*Сажда ечимдир!*
Қачонки юраклар сиқилганда ва ғам – ғуссаларнинг қора булутлари сен томон ёпирилиб келганда! Қалбингнинг туб – тубидан “Аллоҳ” дейсан.
- Қачонки дунё кўзинга зулмкор кўринганда, ҳамма қилганларинг беҳуда бўлганида, қанотларингни қайирганларида “Ё Аллоҳ” дейсан.
- Қачонки гуноҳ лойига ботганингда, маъсиятлар қўлларингни ифлос қилганида, бу сабабли ризқинг торайганида, қалбингни ҳасрат ва пушаймонлик чулғаб олганида, беихтиёр тилларинг Аллоҳдан афв ва мағфират сўраб пичирлай бошлайди.
- Шаҳватлар ва шубҳалар тузоқлари гирдобидан иборат хатарли ҳаёт сўқмоқларида сайр қилиб юрганингда Аллоҳдан ёрдам талаб қилиб қичқирмоққа мажбур бўласан
- Жисминга бирор касаллик етганида ва табиблар унинг дорисию давосидан ожиз қолган чоғларида ундан ўзга Шифо бергучи йўқ Бўлган Зотга илтижо қиласан.
- Мусулмонларни яхшиликка чорлаганингда ва улар сени ноумид қилиб юз ўгириб кетганларида Ундан ўзга нусрат бергувчи йўқ бўлган Зотга ўзингни отасан.
- Қанчадан қанча Аллоҳнинг ҳимоя қанотлари остига беркиниб бахтиёр бўлганларни кўрмайсизми?
- Сендан кўра Робисига яқинроқ бўлган кимсалар қандай бу мақомга эришдилар экан –а?
- Бунинг сирини сенга очайми?
- Улар бу мақомга сажда ила етишдилар.
- Аллоҳ таоло “Алақ” сурасида “Сажда қил ва Роббинга яқин бўл!” деб буюрди.
- Унга яқин бўлишинг учун сафар қилишга ҳожат йўқ.
- Унга яқин бўлишинг учун овозинг чиройли бўлиши шарт қилинмаган.
- Фақат сажда қил, Унинг хузурида бўласан, сўнгра нима хоҳласанг сўрайвер.
- Ҳар бир саждада сенинг қалбинг гулзор боғга айланиб боради.
- Ҳар бир саждада кўларингдан ёшлар тўк.
- Ҳар бир саждангда мусулмонлар ҳаққига дуолар йўлла.
- Ҳамма муааммоларнинг ечими сажда ила ҳал бўлади.
(Доктор Ҳассон Пошшонинг “Тонги ўйларим” китобидан Камолиддин Равшан таржимаси)