Қадимда Рим императори барча мулозимларини йиғибди. Ғазаб билан:
«Қабулхонамизға нома тушибди. Одамлар орасида ночорликдан тиламчилик қилиш ҳолати кўпайганмуш. Нима қилсак бўлади?», деб сўрабди.
Шунда ғазна вазири: «император жаноблари уларнинг фаолиятига лицензия жорий қилайлик. Тушум келади. Ҳар ойда даромадидан солиқ ҳам тушарди хазинага», дебди.
Ёнидагилар: «сан бола балосан бекорга бутун оврўпада энг яхши ғазначи деб эътироф қилинмадинг», деб ўйланиб туришса, меҳнаткашлар вазири ҳам гапга суқилибди.
«Яна уларга пуллик меҳнат дафтарчаси, пенсия дафтарчаси очтирамиз. Ана тушум. Янги иш ўринлари яратилди деб жарчилар орқали жар соламиз. Шунингдек, ойлигининг уч-тўрт фоизини қариганда оласизлар деб ушлаб қоламиз. Инфляция бўлиб, у пул кейинчалик арзимаган пулга тенг бўлиб қолади. Биз эса уларни ўзларига фоизга бериб кўпайтираверамиз», дебди.
Қайсидур вазирнинг синглиси шартта турибдида: «тиламчиларга мажбурий бир хил форма жорий қиламиз. Одамларга ҳамма тенг бўлиши керак деб баҳона қиламиз. Қарабсизки жарағ-жарағ пул», дебди.
Императорлик жарчилари агентлиги бошлиғи мулойим супургидек секин туриб:
«Агар ҳўп десангизлар мен уларни қайта тайёрлаш курсларимда арзимаган пулга тарбиялаб бераман», дебди.
Ташқи муҳожирлар бўлимидан яна биттаси шарт турибдида: «уларни четга жўнатувчи марказлар тузамиз. Кетишларида биз сизларни кафолатлаймиз деб улуш оламиз», дебди.
Иқтисодий юмуш вазири: «тўғри тиламчилар кўп лекин Македонияда биздан ҳам кўп», дебди доноларча.
Суд қилиш маркази бошлиғи: «уларга отнинг калласидек жарима қўллайлик, ғазнага пул тушади», дебди.
Рим ҳокими ҳам бўш келмай: «улар тиламчилик пайти ишлатадиган материалларни фақат бизнинг завод ишлаб чиқарса, фақат шу турдаги товарлар учун импорт божини ошириш ёки олиб киришни чеклаш зарур», деган экан бир икки «каттаконлар» ийманибгина «буни бизга қўйиб беринг» дейишибди.
Шунда мажлис ташкилотчиси: «мана битта муаммо ҳал, йўл харитаси тузсак бўлди», деб хулосалаб турса, чеккада турган оддий мироб:
«товба, бизни император шулар орқали бошқаряптими?», деб ўйланиб қолганакан.
Карим Бахриевдан рухландик
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 https://t.me/joinchat/AAAAADy1urlkEMUWVuiyUw
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖