IYMON


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!
💵Реклама учун: @Luckymuslim

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​​​​​​​​​ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

#ЭСЛАТМА

☕ Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

😄 Тишларингизни тоза тутинг.

🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🚶‍♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

☕ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

⛹‍♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.

🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

☘ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

☕ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

🏃 Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дадам буюрса-да намоз ўқимасам Қиёматда ким жавобгар бўлади?


Muhammad Ayyub domla HOMIDOV


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


​​ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ!

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти? – деб сўради… Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради.
Шогирд:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр, ота-онам ҳаёт…
Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? – деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ, ота-онамни дуоларимда эсламас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ ўзи ҳалол қилгану Аллоҳ энг ёмон кўрган нарсани биласизми?

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


НАМОЗ – НУР!

“Намоз – нур”. Яъни, намоздан ҳосил бўлган савоб инсонга нур бўлади. Намознинг нур экани қуйидаги ҳолатларда яққол кўринади:

– намоз ўқиган банданинг юзидан нур балқиб туради;
– намоз бандани маъсият ва фаҳш ишлардан сақлайди;
– намознинг савоби қиёмат куни бандага нур бўлади;
– намоз қалбга нур бағишлаб, уни мунаввар қилади. Очилмай қолган ҳақиқатлар ва ботиний ҳоллар кашф қилинишида намознинг ўрни беқиёс;
– намоз банда қабрини ёритувчи нур бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега Намоз ўқиб туриб ёлғон гапирамиз?

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


​​ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️ ҲАРОМ ЛУҚМА

Абдулазиз домла


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


​​​​Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур!
Ким мансабига суянса, хор бўлур!
Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур!
Ким илмига суянса, адашур!
Ким одамларга суянса, малол кўрилур!
Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ризқ Аллоҳдан биродарлар буни унутиб қўймайлик

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


​​▪️Шайтон олдингизда туриб, иймоннни тарк қилишликка чақиради ва агар унга итоат қилсангиз–сиздан дин кетади.

▪️Нафс ўнг томонингизда туриб, гуноҳ қилишликка
чақиради ва агар унга бўйсунсангиз–сиздан руҳоният кетади.

▪️Ҳавои-нафс чап
томонингизда туриб, шаҳватга чақиради ва агар унга итоат этсангиз–сиздан ақл кетади.

▪️Дунё ортингизда туриб, уни олишликка чақиради ва агар унга бўйсунсангиз–сиздан охиратингиз кетади.

▪️Аъзоларингиз атрофингизда туриб, гуноҳларга чақиради
ва агар уларга итоат қилсангиз–сиздан жаннат кетади.

▪️Аллоҳ таоло қудрати билан устингизда туриб, жаннат ва мағфиратга чақиради ва агар унга итоат қилсангиз–сиздан ёмон амаллар кетади, барча яхшиликларга эришасиз.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб #Тарқатинг

Намоздаги 3 катта хатолар.

Бу хатоларни кўпчилик билиб-билмай қилиб қўяди...

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


​​СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.

Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бемалол жаннатга боринглар...


👤 Сардор Домла

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


​​Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўринишлари:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмнинг ичида ўрта бўйли: новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, тиниқ рангли: ўта оппоқ ҳам эмас, ўта буғдой ранг ҳам эмас, (сочлари) ўта жингалак ҳам эмас, ўта юмшоқ ҳам эмас эдилар.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ичида юзи энг гўзали, хулқи энг гўзали, роса новча ҳам, пакана ҳам эмас эдилар.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари Тўлин ойга ўхшар эди.

4. У зот хушрўй оқ бўлиб, худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзлари кенг ва товонлари гўшти оз эди.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Alloh muhsin bandalarini yaxshi koʻradi


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


​​ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлларнинг машина ҳайдаши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Показано 20 последних публикаций.