Репост из: Xushnudbek.uz
Сенат тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарор қабул қилиши кутилмоқда
Бугун Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда жамоатчилик вакили сифатида мен ҳам иштирок этдим.
Йиғилиш кун тартибида учта масала муҳокама қилинди:
1. Тўй-ҳашамларни тартибга солишга оид қарор;
2. Олий Мажлис ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузиш;
3. Омбудсман Котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш.
Кўпчиликка қизиқроқ бўлгани учун тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарор ҳақида маълумот берсам.
Қарор билан тасдиқланадиган низомнинг муҳим қоидалари қуйидагилар:
👉 оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Дафн этиш маросими бундан мустасно. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди;
👉 Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;
👉 Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;
👉 Тўй кортежида 3 тадан кўп машина бўлиши мумкин эмас. Кортеждаги машиналарнинг лицензияси бўлиши шарт;
👉 Тўй-ҳашамлар эгаси камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги маҳаллани хабардор қилиши шарт;
👉 Маросимда диний маъруза кўзда тутилган бўлса, уни дин идорасининг ваколатли вакили ўқиши шарт;
👉 Одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказиш тақиқланди;
👉 Оилавий тадбирларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди;
👉 Тўйхона ва ресторан, видео-фото хизматлари, кортеж машиналари, санъаткорлар, бошловчи, рақс жамоаси ва ҳ.к. хизматлар фуқаролар билан қатъий шартнома тузиш орқали кўрсатилиши шарт.
Мазкур қарор бугун соат 15:00 да бўлиб ўтадиган Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилади ва сенаторлар қўллаб-қувватласа, қабул қилиниши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈