Репост из: Davr24
⚡️Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди
Кеча кечқурун ижтимоий тармоқларда Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан бўшагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Лекин бугун Иттифоқнинг масъул ходимиларидан бири раҳбар ўз ўрнида, аввалгидек иш жараёни билан машғул эканини айтган.
"Тармоқда тарқалаётган хабарлар асоссиз", — деган у.
Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда Қуронбоевнинг раисликдан кетиши ҳақида маълумотлар тарқалган ва кейин Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров: "Қаҳрамон Қуронбоев ҳақида маълумотлар асосга эга эмас", дея маълум қилган эди.
Қуронбоев 2017 йил 30 июнь кунидан (Иттифоқ ташкил топгандан буён) бошлаб ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда.