Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми
Таълим соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар
Тест синовлари бўладиган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган ногирон абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган бўлган болалар олий таълим муассасаларига қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари боғчаларга жойлаштиришда имтиёзли рўйхатга киритилади.
✅ Ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи I ва/ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар иқтидорли фарзандлари қуйидагилар билан таъминланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари;
👉 бадиий китоблар;
👉 болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
👉 республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
👉 республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.
Давлат грантлари бўйича таълим олган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларидан академик таътил олганида ўқишга давлат грантлари асосида қайта тикланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot