Репост из: Юрист Хизмати | Расмий канал
ШИФОКОР НЕЧА СТАВКА ИШЛАШГА ҲАҚЛИ?
@Yurist_Xizmati 469-савол:
Салом, шифокор уз мутахасислиги буйича неча ставка ишлашга хакли, Давлат муассасаларида 1,75 ставка ишлаши мумкинми, 2та Давлат муассасасида
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳа, ишлашингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
Ўриндошлик асосида ишловчи жисмоний шахсларнинг меҳнат муносабатлари Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади (ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига илова, кейинги ўринларда – Низом).
Низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).
Демак, сиз асосий иш жойингизда 1 ставкада ишласангиз, ўриндошлик асосида яна 1 ставкагача ишлашга ҳақлисиз, яъни тиббиёт ходими бўлганингиз сабабли.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Меҳнат Кодексида иш жойи сонлари бўйича чекловлар ўрнатилмаган. Ишчи, ўз хохишига кўра, бир неча ташкилотларда ишлашга ҳақли, фақат иш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги, тиббиёт ходимлари учун эса 2 ставкадан ошмаслиги лозим.
Хулоса қиладиган бўлсак, бошқа ташкилотда ишлашингиз мумкин, аммо иш вақти давомийлиги 2 ставкадан ошмаслиги керак деб ҳисоблаймиз.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ