Шавкат Мирзиёев «Лукойл» президентини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни «Ўзбекистон нефти ва гази» халқаро кўргазмаси тадбирларида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турган «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
«Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон нефть-газ тармоғида етакчи бўлган ушбу Россия компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда «Лукойл»нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Вагит Алекперов Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан нефть-газ тармоғида шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, «Лукойл»нинг Ўзбекистондаги қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошиб кетган. 2018 йил апрелида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ҳозирда лойиҳа қувватига чиққан, Ҳовузак ва Шоди конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон 2018 йилда «Лукойл»дан 600 миллион долларга яқин миқдорида қарз бўлиб қолгани, кейинроқ айнан шу қарздорлик сабаб «Ўзтрансгаз»нинг раҳбар ўринбосарларидан бири ишдан олингани маълум бўлганди.
UPD. Президент матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев 15 май куни «Росатом» бош директори Алексей Лихачёвни ҳам қабул қилган. Учрашувда, жумладан, Ўзбекистонда қабул қилинган «йўл харитаси» асосида АЭС қурилиши лойиҳасини сифатли тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш масалалари кўриб чиқилган.