#xotirjam_nafs
ШОШИЛМАНГ! ҲАЛИ ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...Бамбук дарахтини экиб,
бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди.
Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.
Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни
"таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин
тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Шунда ўзингизга савол берасиз:
"Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.
Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.
Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
"Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда
"Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар
(Имом Термизий https://t.me/islomobod_muslim_uz