БИРОДАР ЗИЁРАТИ ФАЗИЛАТИ
Мўминларнинг ўзаро зиёрати жуда улуғ амаллардан. Бунга далолат қилувчи саҳиҳ ҳадислар кўп.
Лекин тўқима ҳадислар ҳам кўп.
Қуйида бу борада келган саҳиҳ ҳадислардан айримларини келтириб ўтаман:
1. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар:
"Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани одам суратида тикиб қўйди. Олдига келганда:
- Қаёққа кетяпсан? - деб сўради.
- Шу қишлоқдаги бир биродаримни кўргали кетяппан, - деди.
- Бирон яхшилик қилиб сенга ўтказиб қўйганми? - деди.
- Йўқ. Лекин уни Аллоҳ учун яхши кўрганман, - деб жавоб берди.
- Мен сенга Раббингнинг элчисиман, - деди фаришта. - Биродарингни яхши кўрганингдек Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди".
2. Имом Аҳмад ривоят этган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
"Аллоҳ таоло деди: Менинг муҳаббатим Менинг йўлимда бир-бирини яхши кўрганларга, Менинг йўлимда бирга ўтирганларга, Менинг йўлимда бир-бирини зиёрат этганларга вожиб бўлди".
3. Имом Аҳмад ривоят қилган яна бир ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
"Бир киши мусулмон биродарини зиёрат қилса, то етиб боргунча жаннат боғларидан бирида бўлади. Ўтирар экан, уни раҳмат ўраб туради. Эрталаб зиёрат қилган бўлса, етмиш минг фаришта унинг ҳаққига то кечга қадар дуо қилиб туради. Кечқурун зиёрат қилган бўлса, етмиш минг фаришта то эрталаб бўлгунга қадар унга дуо қилиб туради".
Аллоҳ таоло барчамизни бундай улуғ савобларга доим муяссар бўлиб юрувчи бандаларидан қилсин. Омин.
.
ЭСЛАТМА:
Мўмин, муслим, биродар сўзлари шариатда умумий келганда улар ичига мўмина, муслима аёллар ҳам кириб кетади. Улар ҳам бир-бирларини эгачи-сингил бўлиб зиёрат қилишлари мумкин.
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
☝️☘Дўстларингизга ҳам улашинг!
«🕋@ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!👇👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ