ЗОҲИДЛИК ҲАҚИДА
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам:
«Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилаверинглар. Чунки уларнинг зиёрати дунёдан зуҳд қилдиради ва охиратни эслатади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардаги зоҳидлик қуйдагилар:
1. Таомдаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид очликни даф қилишга кифоя қилувчи ва баданига муофиқ таом билан кифояланади ва таом ила лаззатланишдан ўзини тияди. Кўпгина машҳур зоҳидлар оддий таомлар билан кифояланганлар. Баъзи машҳур зоҳидлар эса яхши таомдан бош тортмаганлар. Мисол учун, Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи сафарга чиққанлаарида ҳам ўзлари билан қовурилган гўшт ва бошқа таомларни олиб юрганлар.
2. Кийимдаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид иссиқ ва совуқдан сақлайдиган ҳамда авратини тўсадиган кийим ила кифояланади. Кўплаб зоҳидлар оддий кийим билан кифоялананганлар. Аммо Сабтий раҳматуллоҳи алайҳига ҳафта давомида ризқ-рўз топиш учун ишлайдиган зоҳидлар ҳам оз бўлмаган.
3. Маскандаги зоҳидлик.
Баьзи бир зоҳидлар ўзларига маскан тутмасдан, такия ва шунга ўхшаш жойларда яшаганлар. Бошқалари эса ўзлари учун ғоятда содда бошпана қилганлар. Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳига ўхшаш зоҳидлар эса «Агар бино етарли бўлса, ажр ҳам, гуноҳ ҳам йўқ», деган шиорга амал қилганлар.
4. Уй анжомлардаги зоҳидлик.
Бунда зоҳид ўзига керакли асбоб-анжомдан зиёдасини тутмаган.
5. Никоҳдаги зоҳидлик.
Бу масалада зоҳидлик маъноси йўқ, деса ҳам мўболаға бўлмайди. Энг машҳур зоҳидлардан бўлган ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тўртта хотинлари бўлган.
(Фотима онамиз ўтганларидан кейин.)
6. Молу дунёдаги зоҳидлик.
Кўпинча зоҳидлар ўзларига керакли бўлган миқдордан ортиқча мол тўплашга ўтмаганлар. Лекин бошқача йўл тутган катта зоҳидлар ҳам оз бўлмаган.
7. Обрўдаги зоҳидлик.
Зоҳидлар зоҳирий обрўга эмас, қалбларда бўладиган обрўга соҳиб бўлиш учун ҳаракат қилганлар.
Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, ҳаёт учун зарурий бўлган нарсалар дунёдан деб ҳисобланмаган.
Зоҳидлик ҳақида баҳс юритган уламоларимиз ва зоҳидларимиз: «Тарки дунё қилиш зоҳидлик эмасдир», деганлар. Чунки молни тарк қилиш ва камбағалликни зоҳир қилиш зоҳидлик ила ном чиқарувчи шахс учун жуда ҳам осондир. Кўпгина роҳиблар бу даражага осонлик билан эришганлар. Бу риёкорликдан бошқа нарса эмас.
Зоҳидларнинг имомларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи:
«Энг афзал зоҳидлик зоҳидликни яширишдир», деганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, зоҳидлик қалбда Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмаслигидир...
«Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан.
♻️ДЎСТЛАРГА УЛАШИНГ!!
«📓ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ БОСИНГ!!⏬
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ