Репост из: Olam statuslari
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, “қийналяпман, мен хам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади” дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Хар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
- Уйингиз борми?
- Ха бор.
- Кимники?
- Ўзимники.
- Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб хеч ким келмаяптими?
- Йўқ.
- Машина кимники?
- Ўзимники.
- Оила борми?
- Ха бор, биласизку тақсир.
- Фарзандлар-чи, улар хам ўзингизникими?
- Ха(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
- Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…
- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алхамдулиллах десангизчи!?
- “Э-э-э…” - деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор ахволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига “сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?” дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. “Машина нима бўлди?” дедим. Аллақачон сотилиб кетибди…
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «хеч нарсада хаққингиз йўқ деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Ахвол жуда ачинарли. “Ака, уй қолибди-ку хеч бўлмаса, шукр қилинг“ дедим. “Йўқ, уй хам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ховлида хаққимиз бор деб тинчитмаяпти” деди…
Охир оқибат уй хам кетти дейишди. Яна ховлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг ахволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…
Аллох Таъоло жалла саноху бандаларига хитобан:
“Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор” деган оятининг натижасини гувохи бўлиб тургандим…
Аллох Таъоло хамма нарсасини олди. Хатто, “жон” деган омонатини хам…
Салим Айюбий
@OLAM_STATUSLARI
YAQINLARINGIZGA ULASHING: