⚖️ Суд амалиёти ⚖️
(
sud.uz сайт)
Иқтисодий суд
( 4-1001-2206/8819-сонли иш)
Даъвонинг мазмуни
кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қаратиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанция судининг қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Судларнинг асослари
🔸 Банк - даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 21 апрелда 10-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномада даъвогар жавобгарга бино-иншоотни қуриш ва таъмирлаш мақсадида 12 ой муддатга, 1 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиш, жавобгар эса ажратилган кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўлаш мажбуриятини олган.
🔸 Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2021 йил 21 апрелда ипотека шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2-бандига асосан ипотекага қўювчи (жавобгар) ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган нотурар бино-иншоотни гаровга қўйган.
🔰
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
🔰
ФК 736-моддасининг учинчи қисмига асосан агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли
🔰
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият буўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади
🔰
ФКнинг 279-моддасига биноан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади.
🔰
Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
👉 Даъвогар шартномавий мажбуриятни тўлиқ бажариб, кредит маблағи ажратган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзини тўлаш муддати доимий равишда кечиктирилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида даъво аризасида кўрсатилган талаб билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича тўловлар мунтазам кечиктирилганлиги ҳолати банк айланма маблағи маълумоти, суд мажлисида тарафларнинг берган тушунтиришлари ва ишда мавжуд бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган.
👉 Биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги, тўлов муддатини мунтазам бузганлиги инобатга олиниб, асосли равишда жавобгардан даъвогар фойдасига 45 454 550 сўм муддати ўтмаган асосий қарз, 185 588 821 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 230 665 сўм муддати ўтган фоиз ундирилган ва ундирув жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратилган.
Давоми 👇👇👇