Репост из: Асланов билан футбол
“Олтин тўп” соврини атрофидаги ажиотажни барибир ҳеч қачон тушунмасам керак. Жамоаси билан энг нуфузли совринни ютган Виржийл Ван Дейк қолиб, Мессига соврин топширилди. Агар Виржийлга берилса, бир неча йил олдин “Реал”га ЕЧЛ ни олиб берган ва Ван Дайкдан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатган Рамосга нисбатан адолатсизлик бўларди. Ўтган йили Модричга топширилганини Уэсли Снайдерга ҳеч қачон тушунтириб бера олмаганимиздек.
Бу айлана давом этаверади – бир пайтлар Роналдиньо ва Зидан бор жойда, шунчаки, ғолиб чемпион жамоадан танланиши учун Каннаваро “Олтин тўп”ни олган бўлса, 1999 йилда Бекҳэм “МЮ” билан учта кубок ютиб, Испанияда зўрға 4-ўринни олган “Барселона” аъзоси Ривалдо бу совринга муносиб кўринганди.
Хуллас, “Олтин тўп”дан мантиқ, узвийлик, адолат, холислик, ҳақиқат қидириб, бошни оғритиб ҳам ўтирманглар. Биз севган футбол аввало, мураббийлар, футболчилар томонидан яратилган маҳсулотдир. Турли ташкилотлар, журналистлар, тадбирчилар эмас. Футболни майдонда томоша қилинг, ўшаниси гўзал.
Адолат ҳам, мантиқ ҳам, ҳақиқат ҳам, кучлиларнинг якунда ғолиб бўлиш анъанаси ҳам ўша ерда.