Репост из: Alimoff
Бир вақтлар чет эл телеканалларини бирида, бир чиройли қиз инглиз тилида об-ҳаво маълумотларини айтаётганди. Совуқроқ ҳаволардан дарак берарди... Энг сўнгида айтган гапи ҳалигача эсимда. “Кўчада қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар, уйингиз иссиқ ва кўнглингиз хотиржам бўлса бас” деб тугатган эди у ўз гапини.
Менга кунда ўнлаб мурожатлар келади, ака свет йўқ, газ йўқ... Шу мурожатларга жавоб ёза олмайман... Кимман мен бу нарсаларни хал қила оладиган? Ҳаттоки Газни министири ўз ваъдасини устидан чиқа олмай турган шароитда биз нима қила оламиз... Қиш ўзбек учун бу чақирув... Узоқ ва дахшатли кечадиган жанг... Пойтахтдагиларга сезилмайди албатта, лекин пойтахтда яшовчиларни ярмини ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси вилоятларда яшайди. Улар ҳам хис қилишса керак.
Бир рекламада бу мени уйим, спортзал, ишҳонам, бугун қайси ресторанга борамиз ўғлим? Италиянми Бразилия ресторанигами... деган сюжетни кўраман. Ха биз жуда катта тафовутга эга жамиятда яшаймиз. Кимдур қайси ресторанга боришни ўйлайди, кимдур бугун свет неччида ўчаркин деб тезроқ ишларини битириб олишга шошилади... Қиш ўзбек учун мусаффо оппоқ қор рамзи эмас... Қиш ўзбек учун мўжизали янги йил байрами ҳам эмас. Қиш ўзбек учун бу чақирув... Узоқ ва дахшатли кечадиган жанг...
Шу нарсаларни кўриб туриб гапирмаслик, жим туриш қандай қийинлигини биласизми? Наҳот тақдиримизга йўқотилган авлод бўлиб ўлиб кетиш битган бўлса.
Инновация... Техника асри... Сунъий интеллект... Ўзбеккосмос... Кўнглим айнийди. Кўксимга бир нарса қаттиқ бота бошлайди. Бақиргим келади. Қишда болалар кўчаларда ўйнамай ҳам қўйишди хозир. Чунки устлари уйиб кетиб, иссиқ уйга кирмайди... Қишдан безган болалар, ундан қўрқўвчи халқ... Шеърларда эса унинг мусаффо оппоқ қорининг мадҳи давом этади. Қиш ўзбек учун бу чақирув... Узоқ ва дахшатли кечадиган жанг... Қиш яқин...
Каналга уланиш👉@nurbekalimov