Аслановдан иқтибослар +

@iqtiboslar Нравится 3
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
23.05.2017 22:57
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
10 454
подписчиков
~10.4k
охват 1 публикации
~7.8k
дневной охват
~2
постов / день
99.3%
ERR %
64.64
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
522 упоминаний канала
35 упоминаний публикаций
373 репостов
Yangi fikr
Biznes_Shaxs treninglari
Jurnalistika.Uz
Jurnalistika.Uz
Sahrodagi kema
Ватан ишқи
KENEGES.UZ
Xushnudbek.uz
Abituriyent Onlayn
Qarshiliklar
Ibrat school
Alimoff Lite
Асанов формати
ITTAQILLAH
ТилиҒирром
Jurnalistika.Uz
Jurnalistika.Uz
Муҳрим
ТилиҒирром
Niyozovchasiga ;)
Fozil Muslim
Alimoff Lite
She'riyat olami.
Tabiiy Fanlar Fakulteti (FarDU)
Geografiya FarDU
SAVIYA.UZ
Sahifaa
KENEGES.UZ
TOSHQIN TUYG'ULAR
Янгийўлликлар
Jurnalistika.Uz
Daryo — LIVE
Fozil Muslim
Abbazov's
Jurnalistika.Uz
Zafarbek Solijonov
Niyozovchasiga ;)
QIBRAY SADOSI
Surxon Live
Sof.uz | Соф хабарлар
TOSHQIN TUYG'ULAR
Fotiha.uz
QARAQALPAQAVTO
Alimoff
Dunyo.uz (rasmiy kanal)
Jurnalistika.Uz
Каналы, которые цитирует @iqtiboslar
Normetov
Kapgir
BoburAkmalov_official
Rashid Usmonov live
Marvarid_dil
davletovuz
Bloger Shahnoza
Xushnudbek.uz
Шаръий Руқия
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Bloger Shahnoza
Blogfolio
Alimoff
Media Hall Saylov-2019
Xushnudbek.uz
ONSIDE.UZ | Rasmiy kanal
Асанов формати
Moliya vazirligi
Normetov
Қўшни маҳалла
Kurbanoff.net
Муҳрим
Футболиум
SHABAGOAL⚽️
Диёр Имамходжаев
BoburAkmalov_official
Penalti.uz
Добрый пиарщик
davletovuz
Daryo — LIVE
davletovuz
davletovuz
Alimoff
Қўшни маҳалла
Bloger Shahnoza
Ўзимиз қурамиз!
International Press Club
davletovuz
Qarshiliklar
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
ҒАРБ ҚУЁШИ

Нодонлар отдадир, мазлум кўзи ёш,
Дунё гуноҳларга бўлибди-ку ғарқ...

Қонунни бажарар фақат бир қуёш,
Бетартиб кунларни ёритади шарқ

Жума…
Бир куни уйғониб, ишқалаб кўзни,
Ғарбда эди қуёш, не бу, не ҳолат
Наҳотки тугади кўкда ҳам тартиб?
Наҳотки охири енгди разолат?

Йўқ, бу охир эмас, англадик ўзни
Азал вазифасин қилди табиат.
Инсоният бир сафда кутар у сўзни...
Аслида бошланди бугун Адолат!

@iqtiboslar
Читать полностью
Репост из: Normetov
Биродарлар!
Биз томонда, яъни М.Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасида 5 минг кишилик янги масжид қурилмоқда. Барча ҳаражатлар сахий инсонлар, ташкилотлар ёрдамида амалга оширилмоқда.
Худо хоҳласа, ушбу масжид келаси йилнинг август ойларига очилиши мўлжал қилинмоқда, насиб.

Сизлардан илтимос, қўлдан келганча ёрдам қилайлик, масжидлар қурилишига ҳисса қўшиш қанақа савоб амал эканлигини жуда яхши биласизлар.

Иложи бўлса, гуруҳларда, телеграмма каналлар ҳам бўлишишса хурсанд бўлар эдик.
Ҳаммамиздан Яратганни Ўзи рози бўлсин! Амийн!
Читать полностью
"Агар ёзувчиларда инсоф бўлганида, Толстойдан кейин ҳеч нарса ёзмасликлари керак эди".

Пастернак
@iqtiboslar
"Агар ёзувчиларда инсоф булганида, Толстойдан кейин хеч нарса ёзмасликлари керак эди".

Пастернак
@iqtiboslar
Репост из: Kapgir
Қиш. Совуқ. Эрталабдан турнақатор навбат. Менинг навбатим саксон еттинчи. Ёш болали аёллар келяпти “Илтимос, мени ўтказиб юборинглар, касалхонага боришим керак”… Кун ёришди, навбат ҳалиям жойидан силжигани йўқ. Кексароқ бир-икки одам ҳушидан ҳам кетиб қолди. Тушга яқин битта Prado эшик тагига келиб тўхтади. Ичидан бўйнига бошмалдоғимни қалинлигидек келадиган тилла занжир тақиб олган участковой тушиб келди. Одамлар икки четга сурилиб, унга йўл бера бошлашди. Хонага кирар экан унвони лейтенант бўлган нозир: “Битта-битталаб киришларинг, кечагидек бардак қиладиган бўлсаларинг, бугун бирортанг Тошкентга бормайсан…”

@Kapgir
Читать полностью
​​Қўйидаги баёнотдан кейин турли телеграм каналларида ва ижтимоий тармоқларда норозилик постлари кўпайди. Мен масалан бошқа йўлдан боришни тавсия қилган бўлардим.

Айтайлик, Тошкент чегараси атрофидаги бўй жойларга катта қилиб автомашина парковкалари ва енгил машиналарни ижарага бериш марказлари очиш мумкин. Албатта, бу бизнес юриб кетиши осон эмас, аммо йўли бор - "Тошкентга вилоят номеридаги автомашиналарда кириш мумкин эмас" деган қарор чиқарилади. Катта пул тушади. Бу пулларга айтайлик, йилига мингта болани хатна тўйини қилиб берилса, тамом, халқ ҳам норози бўлмайди.

Бир неча йил ўтиб, "Тошкентга вилоят автомашинасида кириш энди мумкин, фақат бож тўлаш керак" деб қўшимча енгиллик ҳам киритса бўлади. Фақат буни ҳозир эмас, бир неча йил ўтиб, Тошкент пуллик шаҳарга айланганда қилиш керак. Ахир "Тошкентга машинада кириш энди пуллик бўлибди" дегандан кўра, "Тошкентга энди пул тўлаб кириш мумкин бўлибди" дейилганда анча халқпарвар, гуманитар эшитилади.

Бу албатта, хазил. Бу депутатимиз ҳам хазиллашяпти, деб умид қиламиз.
Читать полностью
Пуллик таълим, пуллик даволаш, пуллик автотураргоҳ ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда баъзиларнинг “бу нормал ҳолат, ана чет элдаям худди шунақа”, “Европада ҳам бор шу нарса” қабилидаги сўзларини эшитамиз, яъни бундай ўзгаришларнинг жуда тўғри амалиёт эканини, ривожланган давлатларга эргашилаётгани уқтирмоқчи ҳам бўлишади.

Анча йиллар олдин бир яшар қизчам оғир касал бўлиб қолди. Реанимацияда, унга қон қуйиш керак экан. Айни ўша пайтларда эди, янги қарор чиқибди – беморга яқинларидан қон олиб тўғридан тўғри қуйиш мумкин эмас, тайёр, текширилган плазмалардан қуйилади. Америкада ҳам масалан, шундай экан, дейишганди. Бир қараганда, жуда тўғри қарорга ўхшайди, лекин ўшанда қизимнинг қонига мос группадаги плазмани шаҳардан топа олмаганмиз. Қўшни туманлардан суриштирдик – йўқ. Ахири, бир туманда икки дона бор экан, биттаси бир беморга қуйиляпти, иккинчисини олиш мумкин. Дарров йўлга чиқдик, ярим соат бориш, ярим соат келиш. Энди анови беморга яна қайта шундай плазма керак бўлса, улар ҳам ахтаради ҳали. Гўёки, тўғри, беморларнинг соғлиғини ўйлаб қилинган иш катта даражада ноқулайлик туғдирганди. Ўша воқеа қандай тугаганини айтмай қўя қоламан.

Ҳа, Америкадаям шунақа, қон плазмалардан қуйилади, лекин у ерда етарлича қон банклари бор, тизим ишлайди, исталган қон гуруҳида етарлича захира мавжуд, донорлардан олиб йиғиб қўйилган. Ана шундан кейин, бояги “мумкин эмас” қарори чиққан.

Айтмоқчиманки, ривожланган давлатларда анчадан бери амалда бўлган, баъзида бизда ҳам қўлланилмоқчи бўлаётган кўп масалалар комплекс ҳолда қараб, ҳал қилиниши керак. Сифатли туғруқхона пуллими, демак аҳоли бошқа томондан ижтимоий ҳимояланган, суғурталанган бўлиши керак, кўчаларга пулли сақлаш жойлари лозимми, аввало сифатли жамоат транпортлари ва пиёдалар учун кенг йўлаклар ҳал қилиниши керак.

Халқдан олиниши керак бўлган масалаларда жаҳон тажрибасини яхши кўрар эканмиз, халққа бериладиган жиҳатларда ҳам Америка ёки Европадан андоза олайлик.
Читать полностью
​​Сифатли сервис доимо ўз мижозини топади

Яқинда бир яхши хабар эшитдим: ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда myMeest онлайн-харидларни етказиб берувчи оператор фаолият кўрсатар эмиш.

myMeest ўзи нима ва қаердан келиб келди Ўзбекистонга? myMeest номи билан аталган оператор Meest глобал мавқега эга почта ва логистика компаниясининг вакили бўлиб, ҳозирги кунга қадар барча қитаъаларининг 30дан ортиқ мамлакатларда хизмат кўрсатади ва йирик ҳалқаро ва миллий почта хизмати ва савдо платформалари билан ҳамкорлик қилади. Компания жорий йилда 30 йилга тўлди.

myMeest ўз тариф нархлари билан бошқа компаниялардан ижобий жиҳатдан ажралиб тўриб, ўз мижозлари учун энг юқори хизмат кўрсатади. Эхтиёткорлик билан ва энг қисқа вақт ичида myMeest ўз мижозларига улар томонидан чет элдан харид қилган товарларни етказиб беради. Наҳотки myMeest орқали ҳамма сотиб олинган нарсани Ўзбекистонга олиб келса бўладими? Бемалол. uz.mymeest.com сайтига киринг ва ўзингизга ёққан товарни сайтда кўрсатилган хоҳлаган интернет-дўкондан ва мамлакатда харид қилинг.

Агарда Сиз ҳам чет элдан товарни қулай, арзон ва қисқа вақт ичида олиб келишини истасангиз, унда myMeest хизматидан фойдаланинг. Бу эса жуда оддий. Олдин Сиз uz.mymeest.com/ сайтида рўйхатдан ўтинг ва шаҳсий кабинетни очинг. Ундан кейин онлайн-харидларни ҳам рўйхатдан ўтказишни унутманг. Ундан кейин myMeest Сизга яқин орада сотиб олинган товарингизни етказиб беради.

Meest’ни Ўзбекистонга кириб келишини, шубҳасиз, ижобий баҳоласак бўлади. Чунки бизнинг улкамизда қанчалик кўпроқ, Meest’га ўхшаган ва глобал брендга айланган компаниялар кўпайса, унда фақат маҳаллий бозоримизда ушбу турда хизмат кўрсатадиган иштирокчилар орасида рақобат кучаяди.

Mymeest
myMeest.com | Доставка покупок из интернет-магазинов мира | Сервис онлайн-шопинга
myMeest - сервис доставки товаров из интернет магазинов ЕС и Китая | От 5.55 $/1kg
Читать полностью
Бугунги кунларда, эски даврни тилга олиш, қоралаш мумкинми, деган мавзу кўп қаршимизга чиқади. Баъзилар ўша пайтларда жим туриб, энди лой чаплаш нотўғри эканини таъкидласа, бошқалар айтишадики, ўтмишнинг иллатларини тилга олиш керак, ана шунда уларга қарши курашиш, хатоларни такрорламаслик мумкин.

Бу ҳақида фикрим бор ва бу қандайдир оралиқда. Менимча, тарихни табуга айлантириб, қулфлаб қўйиш нотўғри, ўтган йиллар чуқур ўрганилиши, бу ҳақида мутахассис ва гувоҳлар томонидан илмий, биографик асарларнинг ёзилиши фойдали бўларди. Шу билан бирга, икки гапнинг бирида, одатий кундалик чиқишларимизда ҳадеб, ўтган замондаги иллатларни тилга олавериш ҳам тўғри бўлмаса керак. Ўтган замондаги иллатлар, қачонки, бугунги кунда барҳам топган бўлса ёки бунга қарши аёвсиз курашилаётган бўлсагина, тилга олиниши самарали ва ўринли бўларди, назаримда.

Яна бир гап. Эскиларни ҳадеб ёмонлашдан кўра, кўпроқ ўша даврнинг яхши томонларини тилга олиш кўпроқ фойдали. Чунки, шу ҳолатда янгиларга босим тушади, ўша яхшиликлар сақлаб қолинишга уринилади. Ҳадеб ёмонланаверса, бугунги кун муаммолари ҳам эски замонларга тўнкалиши, бунга ўрганиб қолиниши хавфи пайдо бўлади. Тағин билмадим.
Читать полностью
Имом Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

“Олим, то тўрт нарса билан синалмагунича, илм мақомида комилликка эришмайди:

1. Душманларнинг ҳақорати билан;
2. Дўстларнинг маломати билан;
3. Жоҳилларнинг таънаси билан;
4. Олимларнинг ҳасади билан.

Агар (шу нарсаларга) сабр қилса, Аллоҳ таоло уни эргашиладиган имом қилиб қўяди”.
"Ҳаёт осон бўлганида, жаннат эшикларидан бирининг калити Сабр бўлмасди"

(с)
Журналист ва блогер дўстларимизнинг Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз.

👉 @shokirjonov — ШОКИРЖОНОВ КАНАЛИ — КУН.УЗ журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.

👉 @usmonovuz — RASHID USMONOV LIVE — Саломатлик ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси Рашид Усмонов томонидан юритиладиган канал. Соғ саломат юришингиз учун жисмоний машқлар, шунингдек, турли касалликларга йўлиқмаслик учун истеъмол қилиниши/қилинмаслиги лозим бўлган маҳсулотлар ҳақида мунтазам маълумотлар бериб борилади.

👉 @boburachannel — BOBURAKMALOV_OFFICIAL — Спорт шарҳловчиси ва журналист Бобур Акмаловнинг расмий Телеграм канали. Бу ерда футбол майдонларида рўй бераётган ҳодисалардан ташқари, журналистнинг ижтимоий ҳаётдаги рўй бераётган воқеаларга шахсий фикрлари ва қарашлари акс этиб борилади.

Каналларга обуна бўлинг!
Читать полностью
Репост из: Marvarid_dil
Вақт келиб дунёдан кўзинг юмганда
Сен юрган кўчалар ҳувиллаб қолсин..
Шу соҳага яқинроқ йўналишда ишлаганим учун биламан - Ўзбекистон жуда катта миқдорда ДСП истеъмол (яъни импорт) қилади. Айтайлик, Фарғона вилоятининг ўзида бу камида 500 вагонни ташкил қилади, ишонаверинг. Энди буни Ўзбекистонга кўпайтириб қўринг.
Бу хажмда ДСП ишлаб чиқариш, бу билан Ўзбекистонни таъминлаш мумкин эмас - Ўзбекистонда шунча ёғоч ҳам, қиринди ҳам йўқ. Агар кимдир ДСП ишлаб чиқарадиган завод қурган тақдирда ҳам, керакли хом ашёни барибир импорт қилишга мажбур бўлади.

Айтмоқчиманки, бу ерда қайсидир монополияни ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб қувватлаш эмас, сабаб, анча соддароқ бўлиши мумкин. Шунчаки, божхона статистикасини очиб, бир йилда Ўзбекистон қанча ДСП импорт қилаётганини кўриш, агар бунга акциз қўйилса, бюджетга қанча тушум бўлишини чамалаш қийин эмас. Бу ҳам бир мотив.
Оқибат эса, Давлетовузнинг хулосаси билан бир хил - ўша бюджетга тушадиган қўшимча тўлов ҳам мебель истеъмолчиси, яъни халқнинг бўйнига тушади.
Читать полностью
Репост из: davletovuz
​​Яна бир импорт чеклови. Юки яна халқимизга

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ президент қарори лойиҳаси жойлаштирилибди.

Унга кўра, республикага импорт қилинаётган 1 метр куб ёғоч-қириндили плиталар ва унинг муқобил турларига 2020 йил 1 январдан бошлаб қатьий 25 АҚШ доллари ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб қатъий 30 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи жорий этиладиган бўляпти.

Бизда тадбиркорлик билан шуғулланувчиларнинг катта қисмини мебелчилар ташкил қилади. Нисбатан кам (зарур ускуналар, ишчи кучи ва ҳк) харажат талаб қиладиган мазкур фаолият аксар кичик бизнес ва тадбиркорларнинг тирикчилиги саналади. Акциз солиғи ортидан яна шу қатлам жабр кўрадиган бўлиб турибди. Оддий тилда тушунтирганда, мебелчининг асосий тайёр хомашёни сотиб олиш учун ҳар кубига қўшимча 25/30 доллар сарфлаши керак.

Бу нимага олиб келади?

— имконияти етмаган тадбиркор яхшиси бу соҳани йиғиштириб қўяди, яна бир солиқ тўловчининг иши тўхтайди. Янги ишсизлар пайдо бўлади. Бу минглаб ишчи кучи дегани;

— маҳаллий ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарди ҳам дейлик. ДСП маҳсулотининг ғўзапоядан тайёрланган турининг сифати қай даражада бўлади? Бизда сифатли даражада ишлаб чиқара оладиган ускуналар борми?

— соҳада тажрибали мебелчилардан сўрасангиз, улар ҳам айтишади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан бугунги кунда чиқарилаётган ДСП сифатли мебель ишлаб чиқаришга яроқли эмас ва ҳаттоки юқори канцероген сабаб инсон соғлигига қаттиқ зарар туғдирар экан.

— маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкил қилинди, керакли ускуналар олиб келинди ҳам дейлик. У ички бозорни қанчалик тўлдира олади? Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг мисол учун 1 куб молига 2 кублик харидор бўлгач, бу яна қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради;

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қарор лойиҳасининг ғалати томонлари кўп. Масалан, унда Қурилиш вазирлиги, “Ўзстандарт” билан биргаликда, икки ой муддатда ғўзапоя, қамиш ва бошқа маҳаллий ўсимликлар асосида ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқаришга қўйиладиган умумий техник талаблар ишлаб чиқиши белгилаб қўйилган. Аммо импорт маҳсулотлари учун акциз бир ойдан сўнг (муҳокама 8 декабргача, январдан акциз солиғи бошланади. Қарор имзолангандан кейингина икки ойлик муддат бошланади) қўлланилишни бошлайди. Қизиқ. ҳали техник талаби аниқ бўлмаган маҳсулот учун қўшимча тўловларнинг жорий қилиниши қанчалик тўғри? Бу нархнинг спекуляция бўлиб кетишига сабаб бўлмайдими?

Нима бўлади? Натижада ишлаб чиқарувчи қиммат нархда бўлсада импорт қилади ва нархи эса ўша халққа сотилаётган мебель нархи устига «минади». Яна охирги юк халқнинг елкасига тушаверади. Қолганини қарор лойиҳаси бўйича билдирилган изоҳлардан ҳам ўқиб олса бўлади. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.
Читать полностью
Президентнинг экспортни кўпайтириш ва импортни камайтириш борасидаги сўзларини тўппа тўғри тушуниб олиш ҳолатлари ҳам учраб турган бўлиши мумкин. Масалан, импортни камайтириш керак – импорт қилаётган корхоналарга “импортни камайтиринглар” дейиш, қанақадир режалар, лимитлар жорий қилиш йўлларига мурожаат қилиниши ҳам турган гап.

Аслида импорт қилаётган баъзи корхоналар ўз импортларини кўпайтириш орқали ҳам Ўзбекистонда импортнинг камайишига сабаб бўлишлари мумкин.

Масалан. Бир пойабзал ишлаб чиқарувчи корхона хом ашёни четдан импорт қилади. Бир долларлик хом ашёдан икки долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Лекин экспорт қилмайди. Хўш, бу корхонани “импортер” деб, салбий қараш мумкинми?

Йўқ. Агар айтайлик, бу корхона ўз фаолиятини тўхтатса, бир доллар импорт камаяди. Аммо у ишлаб чиқариши керак бўлган маҳсулотни четдан икки ёки қимматроқ долларга олиб келишга мажбур бўлинади. Яъни импортни камайтирамиз деб, аслида кўпайтириб қўйишимиз ҳам мумкин.
Буни тушуниш ва алоҳида аҳамият бериш керак.

@iqtiboslar
Читать полностью
«Мен ҳеч қачон ютқазмадим. Ё ютдим ёки тажриба орттирдим»

(Нельсон Мандела)
“Олтин тўп” соврини атрофидаги ажиотажни барибир ҳеч қачон тушунмасам керак. Жамоаси билан энг нуфузли совринни ютган Виржийл Ван Дейк қолиб, Мессига соврин топширилди. Агар Виржийлга берилса, бир неча йил олдин “Реал”га ЕЧЛ ни олиб берган ва Ван Дайкдан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатган Рамосга нисбатан адолатсизлик бўларди. Ўтган йили Модричга топширилганини Уэсли Снайдерга ҳеч қачон тушунтириб бера олмаганимиздек.

Бу айлана давом этаверади – бир пайтлар Роналдиньо ва Зидан бор жойда, шунчаки, ғолиб чемпион жамоадан танланиши учун Каннаваро “Олтин тўп”ни олган бўлса, 1999 йилда Бекҳэм “МЮ” билан учта кубок ютиб, Испанияда зўрға 4-ўринни олган “Барселона” аъзоси Ривалдо бу совринга муносиб кўринганди.

Хуллас, “Олтин тўп”дан мантиқ, узвийлик, адолат, холислик, ҳақиқат қидириб, бошни оғритиб ҳам ўтирманглар. Биз севган футбол аввало, мураббийлар, футболчилар томонидан яратилган маҳсулотдир. Турли ташкилотлар, журналистлар, тадбирчилар эмас. Футболни майдонда томоша қилинг, ўшаниси гўзал.
Адолат ҳам, мантиқ ҳам, ҳақиқат ҳам, кучлиларнинг якунда ғолиб бўлиш анъанаси ҳам ўша ерда.
Читать полностью
“Олтин тўп” соврини атрофидаги ажиотажни барибир ҳеч қачон тушунмасам керак. Жамоаси билан энг нуфузли совринни ютган Виржийл Ван Дейк қолиб, Месси**га соврин топширилди. Агар Виржийлга берилса, бир неча йил олдин “Реал”га ЕЧЛ ни олиб берган ва Ван Дейкдан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатган **Рамос**га нисбатан адолатсизлик бўларди. Ўтган йили **Модрич**га топширилганини **Уэсли Снайдер**га ҳеч қачон тушунтириб бера олмаганимиздек.

Бу айлана давом этаверади – бир пайтлар **Роналдиньо
ва Зидан бор жойда, шунчаки, ғолиб чемпион жамоадан танланиши учун Каннаваро “Олтин тўп”ни олган бўлса, 1999 йилда Бекҳэм “МЮ” билан учта кубок ютиб, Испанияда зўрға 4-ўринни олган “Барселона” аъзоси Ривалдо бу совринга муносиб кўринганди.

Хуллас, “Олтин тўп”дан мантиқ, узвийлик, адолат, холислик, ҳақиқат қидириб, бошни оғритиб ҳам ўтирманглар. Биз севган футбол аввало, мураббийлар, футболчилар томонидан яратилган маҳсулотдир. Турли ташкилотлар, журналистлар, тадбирчилар эмас. Футболни майдонда томоша қилинг, ўшаниси гўзал.
Адолат ҳам, мантиқ ҳам, ҳақиқат ҳам, кучлиларнинг якунда ғолиб бўлиш анъанаси ҳам ўша ерда.
Читать полностью