Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҳаётий

Ҳар ишники айладим...


Бу факт мени ҳайрон қолдирди. Гитлер ҳақида билардим, лекин буниси кутилмаган янгилик мен учун.

Тифлис* - Тбилиси.


Krdm oynd korstmayapt

"Келажак ёшлар қўлида, ёшлар қўлида келажак"


6-синф ўқувчилари суҳбати:
- А. Темур Хитойни эгаллаган, Францияниям босвоган. Англияга юриш қиганда юртини соғиниб инглизлар ерини эгалламасдан ватанга ортга қайтворган, ман ўқиганман ўрто биламан" ...
Оғзим очилиб қолди.
Темур тоже в шоке)


"Малайзияда аёллар гўзал миллий кийимларда, рўмолларда юришибди. Биздаги ёшлар радикаллашиб кетишди ўранволиб. Миллийлигимиз қани, ҳақиқий ўзбекона оналаримиздан қолган чиройли рўмолларимиз қани, мени рўмолим қани?!" деди бир опа. Ҳамма чуқур ўйга толди..


Бугун дунёни ярим аҳолиси Тошкент метросига тушибди




Ҳеч ким билан баҳслашмай қўйганимдан бери анча хотиржамман.


Кичик каналчада-я, буни етти ухлаб туш кўрмагандим)


Репост из: Ҳикмат истаганга...
#чидама деган челленжга яна битта видеоклип қўшиш керак.

Унда ишхонада эртадан-кечгача ишлаётган, устига-устак бошлиғидан сўкиш эшитадиган, баъзи эркак коллегаларнинг қистириқ гапларидан безиган аёл-қиз вакилларига қарата "чидама, уйда ўтир, ўрнингга эринг ишласин" деган маънода тарғиб бўлиши керак.

Ия ғалатимасми, ундан кўра иш муҳитини яхшилаш керак-ку, дейишингиз мумкин. Худди шундай, оила институтини яхшилаш ва ислоҳ қилиш ўрнига "чидама, қочиб кет, ёлғиз яша" деб ўргатаётганлар ҳам худди шундай бузғунчиликни тарғиб қиляпти.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Йил ўқитувчиси"


Чиқса эшитамиз.


На бир ҳамкасб, ва на курсдош эмас. Болалик синфдош дўстларим. Уларсиз эртани ҳам тасаввур қилиш қийин.


Психология фанлари бўйича PHD даражали бир устоз ўтказган сўровномада қатнашдим. 2-этап саволларида 5 савол бор эди. Шунда шарт яқинлардан 5 кишини ёзиш керак эди. 3 тасига дўстларимни ёзибман. Кейин ўйлаб кўрдим, ҳаётда уларнинг ўрни катта экан. Жондай жигар, қадрдон дўстларимиз омон бўлсин.


Дунё ҳали Хитой зулмидек зулмни тарихда кўрмаган. Тасаввур қилинг, фарзандингизни олиб кетишади. Орадан озгина вақтдан сўнг уйингизга бир ҳарбий келиб «Болангни жуда тарбиясиз қилиб тарбиялабсан. Битта ўқ билан ўлмади. Бизни овора қилди. Иккита ўқ сарфладик. Иккита ўқни пулини энди сенлар тўлайсан»! Тасаввур қила олмадингиз тўғрими? Лекин бу хақиқат!
Бошқа оилага боришади ва «Қизинг жуда нимжон экан, 4 та эркакка чидай олмади!».
Буни ҳам тасаввур қила олмадингиз а? Бу ҳам айни хақиқат! Шу иккита кичик масалани айтдим. Ҳа-ҳа кичик масала! Ақлингиз қабул қила олмаётган бу икки иш, у ерда кичик бир кундалик масала. Қолганларини сиз тасаввур қилинг!
Авваллари ёш болалар ёки умуман инсонлар ўлса, жуда сиқилар эдим. Ҳозир аксинча, хурсанд бўламан. Чунки у зулмдан қутилди»!

© Муневвер Ўзуйгур

Фаластинда одамлар жисман ўлиши мумкин, бироқ руҳан тирик. Хитойда одамлар жисман тирик бўлиши мумкин, бироқ руҳан ўлдиришади.


У ўйнасаю Реал ютқазса розиман.


Мана яқинда насиб бўлса халқни носвойдан қутқариш учун аптекада наркотик берила бошланаркан. Кўнглим жойига тушди, энди бемалол ухлайман.


Бизда қизиқчилар кўп, чунки ҳаётимиз ажойиботларга тўла. Айрим қизиқчилар санъаткор сифатида, айримлари вайн-влог муаллифлари сифатида чиқишлар қилади. Лекин бизда энг зўр қизиқчилар омма эътиборига кўп чиқиш қилмайди. Улар амалдор сифатида расмий ҳужжат билан кулдиради.

Ҳуқуқбузарлик содир этиши мумкин бўлганлар рўйхати ишлаб чиқилибди. Томоққа чой тиқилиб қолди вей, яхшиям нос чекиб турмагандим))


Онда-сонда бир йиғилганда ҳамма мавзудан соатлаб гаплашибам зерикмайдиган давранг бўлса сен ростан яшаяпсан. Мен эса ўша даврани соғиндим. Тушунарсиз эмоция.


Ҳўкиздай эркаклар болали аёл ёнида тик турсаям пинаги бузилмас замонда яшаяпмиз.

Показано 20 последних публикаций.